UZ

Сўнгги янгиликлар

09:48Де ла Фуэнте бошчилигидаги Испания терма жамоаси рекорд ўрнатди  0 09:14Переснинг "Реал"даги тақдири маълум  2 08:40"Насаф" Ўзбекистон МТЖ аъзосига қизиқиш билдирмоқда  3 08:06Sofascore. Кечаги учрашув қаҳрамонлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  2 07:40"Арсенал"нинг асосий футболчиси жароҳат олди  1 03:48Ислом Исмоилов: "Италия билан бир жойда яшаяпмиз. Саудия Арабистони билан ҳам шундай бўлганди"  11 03:03ЖЧ саралаши. Швейцария ва Грецияда ғалаба, Дания ўз уйида Беларусни мағлуб этолмади ва бошқа натижалар  0 02:03ЖЧ саралаши. Испания Грузияга жавобсиз 4 та гол урди, Туркия, Австрия ва Уэльсда ҳам ғалаба  0 01:17U-17 ЖЧ. Нимчорак финал ўйинлари вақти маълум бўлди  14 00:30Суперлига. "Динамо" – "Андижон" 2:0  0 00:25U-17 Жаҳон чемпионати. Хорватия - Ўзбекистон 1:1 (пенальтилар 3:4)  4 00:20Хорватия U-17 бош мураббийи: "Пенальти лоторея эмас. Ўсмирларни йиғлаб турган ҳолатда кўриш оғир"  13 23:42Ўртоқлик ўйинлари. Бразилия Сенегални, Чили эса Россияни мағлуб этди  0 22:57U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди  269 22:37"Барселона", "Бавария" ва "Манчестер Юнайтед" Влахович атрофидаги вазиятни кузатиб бормоқда  3

ПРО лига. “Хоразм” - “Динамо” ўйини бир кунга кечиктирилди Янгиликлар

ПРО лига. “Хоразм” - “Динамо” ўйини бир кунга кечиктирилди

Теглар :  ДинамоХоразм
Про лига 3-туридан ўрин олган “Хоразм” ва “Динамо” ўйини бугун — 15 июль куни 18:30 да старт олиши керак эди.

Мазкур учрашув камида бир кунга кечиктирилади.

“Динамо” клуби кеча — 14 июль куни Хоразмга етиб келиб, меҳмонхонага жойлашди. Аммо бугун тонгда клуб футболчиларини тиббий текширувдан ўтказиш зарурияти пайдо бўлди. Футболчилар соғлиги масаласи биринчи ўринда эканидан келиб чиқиб, ЎзПФЛ учрашувни камида бир кунга қолдириш масаласини қўллаб-қувватлади.

Бугун “Динамо” футболчилари текширувдан ўтади. Эртага тушга қадар футболчиларнинг ҳолати барқарор деб топилса, Про лига 3-туридан ўрин олган учрашув ўтказилади. Вазият нисбатан кескинроқ бўлса, мазкур беллашув аввалдан белгилаб қўйилган захира кунларидан бирида бўлиб ўтади.

ЎзПФЛ мазкур иш бўйича барча янгиликларни ёритиб боради.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика