UZ

Сўнгги янгиликлар

21:12Расман: "Бунёдкор" Билолхон Тошмирзаев билан шартнома имзолади  0 20:45Рауль "Реал"га қайтиш истагини билдирди  1 20:29"Динамо" аъзоаси Суперлиганинг энг яхши ёш футболчиси деб топилди  1 20:10Ўзбекистон делегацияси бугун АҚШ пойтахтига йўл олади  12 19:44Кубок финалида "Навбаҳор" дарвозасини ишғол этган футболчи энди "лочин"га айланадими?  7 19:21Йилнинг энг яхши хорижлик футболчиси эълон қилинди  1 19:00Championat.asia ва Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигасида ноябрь ойи якунларини сарҳисоб қилди  2 18:39"Навбаҳор" бир қатор легионерлари билан хайрлашди  7 18:19"Локомотив"га дарвозабон керак: "Навбаҳор" аъзоси — асосий номзод  3 17:58Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Эронни мағлуб этди  2 17:33"Футбол олами". Сўнгги тур тафсилотлари  0 16:56"Ювентус" етакчисининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  0 16:33ФИФА VAR'дан фойдаланишга ўзгартиришлар киритмоқчи  4 16:05"Андижон" Ўзбекистон терма жамоаси аъзосини жалб қилмоқчи  16 15:39Аёллар Осиё Чемпионлар Лигаси: "Севинч" ("Насаф") қачон ўйнайди?  2

Про лига. Фарғонадаги ўйин қаҳрамонлари энг яхши бўлган 14-тур лауреатлари Янгиликлар

Про лига. Фарғонадаги ўйин қаҳрамонлари энг яхши бўлган 14-тур лауреатлари

Бу хафтада Про лиганинг 14-тур баҳслари бўлиб ўтди.

Биз эса ўз одатимизга кўра тур лауреатларини эълон қиламиз.

"Championat.asia" сайти талқинига кўра 14-турнинг энг яхши дарвозабони — Мирзоҳид Маматхонов ("Шўртан")

"Шўртан" жамоаси бу турда Фарғонада "Қўқон-1912" меҳмони бўлди. Шу куни мезбонлар йирик ҳисобда мағлуб бўлганига қарамай ғузорликлар дарвозаси олдида бир қанча хавфли вазиятлар яратди. Уларнинг гол бўлишига "Шўртан" дарвозабони Мирзоҳид Маматхонов йўл қўймади. Унинг саъй-ҳаракатлари билан ушбу турда жамоаси дарвозасидан гол ўтказмади. 

"Championat.asia" сайти талқинига кўра 14-турнинг энг яхши футболчиси — Муҳриддин Зоиров ("Шўртан")

 

Буни қарангки, 13-турда бўлгани каби бу сафар ҳам турнинг энг яхши футболчиси номига "Шўртан" аъзоси лойиқ кўрилди. Ғузорликлар ҳужумчиси Муҳриддин Зоиров "Қўқон-1912" билан баҳсда фаол ҳаракат қилди ва рақиб дарвозасини икки бор ишғол қилди. Ўз-ўзидан у сайтимиз талқинига кўра, 14-турнинг энг яхши футболчиси сифатида тан олинди.

"Championat.asia" сайти талқинига кўра 14-турнинг энг яхши мураббийи — Анвар Бердиев ("Шўртан")

 

Анвар Бердиев бошчилигидаги "Шўртан" бу мавсумнинг ўзида иккинчи маротаба "Қўқон-1912"ни таслим қилишни уддасидан чиқди. Ғузорликлар бу сафар рақибини сафарда 3:0 ҳисобида таслим қилди. Бунда Анвар Бердиевнинг ўрни катта ва шу сабабли "Шўртан" устози Про лига 14-турнинг энг яхши мураббийи деб тан олинди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика