UZ

Сўнгги янгиликлар

10:15"Нефтчи" собиқ мураббийи билан ҳисоб-китоб қилди  0 09:42Роналду дунё тарихидаги биринчи миллиардер футболчига айланди  6 09:13Ўзбекистон МТЖнинг бугунги учрашув учун таҳминий таркиби  7 08:45"Насаф" U-21 жамоасининг қониқарсиз натижалари сабабли Зафар Холмуродов ишдан олинди  2 08:13Бугун Каннаваро терма жамоамизда дебют қилади  5 00:54Расман: "Вильярреал" ва "Барса" ўртасидаги Ла Лига ўйини Майамида ўтказилади  3 00:28ЖЧ саралаши. Саудия Арабистони Индонезияни қийинчилик билан мағлубиятга учратди  17 23:40Ўзбекистон – Кувайт учрашувини бошқариб борувчи ҳакамлар маълум  6 23:25Миср ўз тарихида тўртинчи бор Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди  0 23:16Расман: Консейсау "Ал Иттиҳод"га бош мураббий этиб тайинланди. Клуб қишда "Насаф"га қарши майдонга тушади  1 22:54Ўзбекистон термасининг Кувайтга қарши расмий машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  3 22:30Ўзбекистон терма жамоаси Кувайтга қарши ўйиндан олдинги расмий машғулотини ўтказди  2 22:11ЖЧ саралаши. Ўмон Доҳада Қатар билан дуранг ўйнади  15 21:37Осиёда ЖЧ саралашининг тўртинчи босқичи бошланди. Бу ҳақда нималарни билишимиз лозим?  37 21:01"Реал" "Сантьяго Бернабеу" стадиони номини ўзгартириши мумкин  1

Превью. "Қўқон-1912" - "Динамо" Янгиликлар

Превью. "Қўқон-1912" - "Динамо"

Олий лиганинг 16-турида "Қўқон-1912" - "Динамо" учрашуви бўлиб ўтади.

«Қўқон-1912» (Қўқон) – «Динамо» (Самарқанд)
2 август 2015 йил. Қўқон. "Марказий" стадион. 18:00
Ҳакамлар: Х. Рўзиев (Тошкент), Т. Гайнулин (Тошкент), С. Шоюсупов (Тошкент), Д. Мухторов (Тошкент)
Назоратчи: И. Мустафин (Тошкент).

“Қўқон-1912” ва “Динамо” олий лигада 15 бора тўқнаш келишган. Натижалар водий клубининг кичик устунлигини кўрсатмоқда.

 “Қўқон-1912” 6та ўйинда муваффақият қозонган, “Динамо” ҳисобида 5та ғалаба бор. Тўртта ўйинда дуранг кузатилган. “Динамо” ўйинларда 18та гол урган, қўқонликлар 16 бора “арслонлар” дарвозасини ишғол этишган. Қўқонликлар ҳисобида 22 очко бор, Самарқанд клуби эса ўзаро ўйинларда 19 очкони ўз ҳисобига ёзиб қўйган. “Динамо”нинг ўзаро ўйинлардаги энг йирик ғалабаси 6:0, “Қўқон-1912”нинг энг йирик ғалабаси 2:0ни ташкил этади.

Дастлабки даврада Самарқанддаги баҳс тақдирини битта гол ҳал қилган эди. Биринчи бўлим бошида Ориф Мамажонов тўп киритиб “Қўқон-1912”га ғалаба келтирган эди – 0:1.

Қўқонда ўтган барча учрашувлар:
03.09.2003 «Қўқон-1912» - «Динамо» 1:0
27.04.2002 «Қўқон-1912» - «Динамо» 1:1
18.03.2000 «Қўқон-1912» - «Динамо» 0:0
20.06.1999 «Қўқон-1912» - «Динамо» 0:0
27.05.1995 «Қўқон-1912» - «Динамо» 2:0
16.04.1993 «Қўқон-1912» - «Динамо» 1:0
06.09.1992 «Қўқон-1912» - «Динамо» 2:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Қўқон-1912” ўз уйида ўтказган 4та ўйинда ғолиб чиққан. “Динамо” сафарда бу рақибни умуман таслим қила олмаган. Қўқонда уч бор дуранг натижаси қайд этилган.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика