UZ

Сўнгги янгиликлар

23:07ОЧЛ2 "Аркадағ" ўз уйида "Ал Ҳалдия"ни мағлубиятга учратиб, плей-офф босқичига йўл олди!  3 22:55ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди  104 22:36Фабрегас: "Реал"даги исталган ўйинчи майдонга тушишга лойиқ. Алонсога қийин"  1 21:45Жавоҳир Сидиқов "Насаф" билан хайрлашди  6 21:22Ван де Вен оғир жароҳат етказгани учун Исакдан кечирим сўради  1 20:52Аморим Фернандеш ва Майну "Ньюкасл"га қарши ўйнамаслигини маълум қилди  0 20:21"Хоразм" Аббосжон Отахонов билан шартномани узайтирди  0 19:28"Ливерпуль" спорт директори Салоҳнинг агенти билан музокара ўтказади, футболчи эса Африка Кубогида  0 19:00"Шунчаки, мен кучлилик қилдим". Это'О ва терма жамоа бош мураббийи ўртасидаги жанжал, иккита қайднома... Барчаси ҳақида батафсил гаплашамиз  1 18:47МЮ Семеньога таклиф билан чиқди, аммо рақобатчилардан кўпроқ тўлашга тайёр эмасди  1 18:26Фабрегас "Реал" ҳақида: "Барча футболчилар ўйнашга лойиқ, Алонсонинг вазифаси қийин бўлса керак"  2 17:50Риисе Клопп ҳақида: "Уни терма жамоа мураббийи сифатида кўряпман"  0 17:15МЮ ёзда "Олд Траффорд"ни "ремонт" қилмоқчи  0 16:35Перес Винисиуснинг "Реал"дан кетишини истамайди. Мадридликлар вингер билан шартномани иложи борича тезроқ узайтирмоқчи  5 16:00ПСЖ Луис Энрике билан уникал шартнома имзоламоқчи. Вазият аслида қандай?  0

Превью. "Нефтчи" - "Бухоро" Янгиликлар

Превью. "Нефтчи" - "Бухоро"

Мурод Исмоилов бошчилигидаги "Нефтчи" клуби ўз майдонида Жамшид Саидов бошқарувидаги "Бухоро" клубини қабул қилади.
«Нефтчи» (Фарғона) – «Бухоро» (Бухоро)
26 июнь 2015. Фарғона. “Истиқлол” стадиони. 19:00
Ҳакамлар:
З. Қодиров (Навоий), А. Снетков (Тошкент вил.), С. Шоюсупов (Тошкент), Б. Юльчараев (Гулистон)
 Назоратчи: Ғ. Каримов (Тошкент).

Бу икки клубнинг йўллари олий лига ўйинларида 44 бор кесишган. Устунлик “Нефтчи” томонида. 33та ўйинда фарғоналикларнинг қўли баланд келган бўлса, 9та учрашувда “Бухоро” ғолиб бўлган. Икки учрашувда ғолиб аниқланмаган. Тўплар нисбати “Нефтчи” фойдасига 94:35. Ўзаро ўинларда “Нефтчи” 101 очкони, “Бухоро” эса 29 очкони қўлга киритган.

“Нефтчи” олий лигада “Бухоро” устидан 5:0 ҳисобида ғалаба қозонган. Бу ўзаро ўйинлардаги водий клубининг энг йирик ғалабасидир. “Бухоро”нинг ўзаро ўйинлардаги энг йирик ғалабаси эса 4:1 бўлиб турибди.

Ўтган мавсум биринчи турда Бухородаги ўйинда мухлислар фақат битта гол кўришган. Феруз Бобоқулов биринчи бўлим ўрталарида “Нефтчи”ни ранжитганди – 1:0. Фарғонада эса Рўзимбой Аҳмедовнинг голи “Бухоро”ни таслим қилганди – 1:0.

Фарғонада ўтган сўнгги беш учрашув:
03.08.2014 «Нефтчи» - «Бухоро» 1:0
17.08.2013 «Нефтчи» - «Бухоро» 1:0
01.07.2012 «Нефтчи» - «Бухоро» 3:1
25.08.2011 «Нефтчи» - «Бухоро» 2:0
26.09.2009 «Нефтчи» - «Бухоро» 3:1

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Нефтчи” ўз майдонида бўлиб ўтган учрашувларда ушбу рақибга умуман имконият қолдирмаган. Водийда ташкил этилган 22та баҳснинг барчасида мезбонлар уч очкога эга чиқишган!
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика