UZ

Сўнгги янгиликлар

08:30"Каттақўрғон" катта футбол учун дастлабки қадамларни ташлади  0 08:01Ўзбекистонлик футболчи Косово жамоаси билан шартнома имзолади  2 07:29Ўзбекистон МТЖ аъзоси "Андижон"га ўтишга яқин  6 00:30"Реал" ёзда Пасни "Комо"дан 9 млн еврога сотиб олишга қарор қилди. Нико қайта сотилмайди  0 23:41"Реал" Карвахалга ўринбосар топди  1 23:04Хаби Алонсо "Реал"дан учта юлдузни сотиб олишни сўради  2 22:15“Барселона” ва “Ювентус” “Борнмут” футболчисига қизиқмоқда  0 21:48"Арсенал" ҳимоячиси Салиба: "Мен АПЛни яхши кўраман, лекин асосий мақсадим — Чемпионлар лигаси"  0 21:21Флик Рэшфорд бўйича қарор қабул қилди  3 20:55“Манчестер Юнайтед” “Атлетико” ярим ҳимоячисини нишонга олди  1 20:24“Манчестер Сити” футболчиси январда клубни тарк этиши мумкин  4 19:54Футбол юлдузлари Рождество байрамини қандай нишонламоқда?  12 19:20Ҳатто Польша Биринчи лигаси вакили ҳам Балотелли билан шартнома имзолашни хоҳламади  5 18:49Ямаль: "Мен тун ярмида уйғониб, печенье ейиш учун эртароқ ухлайман"  9 18:20ПСЖ "Реал" асосий футболчисига фойдали шартнома таклиф қилишга тайёр  1

Превью. “Нефтчи” – “Бунёдкор” Янгиликлар

Превью. “Нефтчи” – “Бунёдкор”

Теглар :  НефтчиБунёдкор
Олий лиганинг 6-турида Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси ўз майдонида Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоасини қабул қилади.

Қуйида мазкур рақибларнинг ўзаро баҳсларга доир статистик маълумотларини тақдим этамиз.

“Бунёдкор” ва “Нефтчи” олий лигада 20 марта ўзаро ўйнашган. Натижалар “қалдирғочлар”нинг катта устунлигини кўрсатмоқда. “Бунёдкор” Фарғона клубини 12 марта таслим қилган. “Нефтчи” эса фақат 4 марта “қалдирғочлар”ни очкосиз қолдира олган. 4та ўйинда дуранг қайд этилган. Тўплар нисбатида ҳам табиийки устунлик “Бунёдкор” томонида – 29:11. Ўзаро ўйинларда “Бунёдкор” 40, “Нефтчи” 17 очкога эга бўлган.

“Бунёдкор”нинг ўзаро ўйинларда қозонган энг йирик ғалабаси – 5:0га тенг. “Нефтчи”нинг энг йирик ғалабаси – 2:0
Ўтган йили Фарғонада бўлиб ўтган сўнгги рақобатда Андрей Фёдоров шогирдлари мазкур рақибни 2:1 натижасига кўра таслим қилган. Майдон эгалари сафидан Мансур Саидов ва Отабек Исроилов гол урган бўлса, Элдор Шомуродов бу тўпларга жавоб қайтарган.



Фарғонада бўлиб ўтган сўнгги олти учрашув:
03.08.2015 «Нефтчи» – «Бунёдкор» 2:1
20.09.2015 «Нефтчи» – «Бунёдкор» 2:0
25.10.2014 «Нефтчи» – «Бунёдкор» 0:0
31.05.2013 «Нефтчи» – «Бунёдкор» 0:1
21.06.2012 «Нефтчи» – «Бунёдкор» 1:2
01.04.2011 «Нефтчи» – «Бунёдкор» 0:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Нефтчи” ўз уйида бу рақибни уч марта (2008, 2015 ва 2016 йил) мағлуб этган. Икки марта Фарғонадаги баҳсда дуранг қайд этилган. Қолган 5та ўйинда “қалдирғочлар” сафарда ғалабага эришган. Охирги 3 учрашувда “Бунёдкор” сафарда ғалаба қозона олмаяпти.

Эслатиб ўтамиз, Фарғона ҳамда Тошкент жамоалари ўртасидаги учрашув 16 апрель куни соат 17:00да старт олади. Ўйинга Фарғона шаҳридаги “Истиқлол” стадиони мезбонлик қилади.

Ёшлар лигаси доирасидаги “Нефтчи” – ” Бунёдкор” беллашуви эса 15 апрель куни Қиргулидаги “Нефтчи” СК стадионида соат 16:00да бошланади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика