UZ

Сўнгги янгиликлар

14:14Футзал бўйича Олий лига 4-тур учрашувларига қайси шаҳар мезбонлик қилиши маълум  0 13:59"Олимпик"нинг 11 ўйинлик мағлубиятли серияси якун топган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 13:40Испания футбол федерацияси президенти АҚШда бўлиб ўтадиган "Вильярреал" – "Барселона" учрашувига муносабат билдирди  1 13:12ФИФА Трампнинг ЖЧ-2026 ўйинлари Бостондан кўчирилиши ҳақидаги баёнотига жавоб берди  2 12:43"Насаф" "Қўқон-1912"ни йирик ҳисобда мағлуб этган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  1 12:17Буни кўриш керак. Ўзбекистон футзалда ҳам Қозоғистонни мағлуб этди  1 12:10"Сўғдиёна" футболчисига Германиянинг қайси клуби қизиқаётгани маълум  4 11:47Тимур Кападзе Индонезиянинг қизиқишлари ҳақида нималар деди?  19 11:35Драган Черан Ўзбекистон чемпионатида юбилей голини урди  2 10:45"Реал Мадрид" футболчилари янги БМW автомобилларини олишди  10 10:16ФИФА 2026 йилги жаҳон чемпионати учун сотилган чипталар сонини эълон қилди  6 09:49Модрич "Реал Мадрид"га қайтади  2 09:22Осиёнинг 2025 йилдаги энг яхшилари аниқланди. Барча совриндорлар билан танишинг  11 08:54"Ювентус" раҳбариятида ўзгариш бўлади  0 08:23"Фенербахче"нинг янги президенти Моуриньюни жиддий танқид қилди  2

Превью. "Насаф" - "Динамо" Янгиликлар

Превью. "Насаф" - "Динамо"

Самарқанднинг "Динамо" клуби Қаршида "Насаф" клуби меҳмони бўлади.
«Насаф» (Қарши) – «Динамо» (Самарқанд)
19 июнь 2015. Қарши. “Марказий” стадиони. 20:00
Ҳакамлар:
Ш. Қосимов (Тошкент), А. Усмонов (Тошкент), А. Цапенко (Тошкент вил.), Д. Мухторов (Тошкент)
Назоратчи: С. Эрматов (Тошкент).

“Насаф” ҳамда “Динамо” клублари олий лигада шу кунгача 34 бор куч синашишган. Натижалар “аждарлар”нинг устунлигини кўрсатмоқда. 18та ўйинда “Насаф”, 7 ўйинда “Динамо” ғалаба қозонган. 9та учрашувда дуранг натижа қайд этилган. “Аждарлар” ўзаро ўйинларда 48 бор рақиб дарвозасига йўл топа олишган. “Динамо” эса 33 бор гол кирита олган. Қарши клуби 63, Самарқанд клуби эса 30 очкони қўлга киритган. “Насаф”нинг “Динамо” устидан қозонган энг йирик ғалабаси – 5:0. “Динамо”нинг энг йирик ғалабаси эса 4:0.

Ўтган мавсум биринчи даврада Қаршида Илҳом Юнусов гол уриб “Насаф”га ғалаба келтирганди – 1:0. Иккинчи даврм бошида “аждарлар” Самарқанддан 5:0 ҳисобидаги ғалаба билан қайтишган. Шерзод Аъзамов, Кенжа Тўраев, Илҳом Шомуродов ва Артур Геворкян (2та) гол уришганди.

Қаршида ўтган сўнгги беш учрашув:
15.03.2014 «Насаф» - «Динамо» 1:0
20.06.2013 «Насаф» - «Динамо» 3:2
21.11.2012 «Насаф» - «Динамо» 2:1
30.07.2011 «Насаф» - «Динамо» 0:1
01.06.2010 «Насаф» - «Динамо» 2:1

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Насаф” ўз уйида 12 марта ғолиб бўлган, 3та учрашув дуранг натижаси билан ўз ниҳоясига етган. Икки марта (2009 ва 2011 йил) “Динамо” Қаршидан уч очко билан кетган. Охирги уч йилда “аждарлар” Қаршида ғалаба қозонишган.  
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика