UZ

Сўнгги янгиликлар

00:30"Реал" ёзда Пасни "Комо"дан 9 млн еврога сотиб олишга қарор қилди. Нико қайта сотилмайди  0 23:41"Реал" Карвахалга ўринбосар топди  1 23:04Хаби Алонсо "Реал"дан учта юлдузни сотиб олишни сўради  1 22:15“Барселона” ва “Ювентус” “Борнмут” футболчисига қизиқмоқда  0 21:48"Арсенал" ҳимоячиси Салиба: "Мен АПЛни яхши кўраман, лекин асосий мақсадим — Чемпионлар лигаси"  0 21:21Флик Рэшфорд бўйича қарор қабул қилди  2 20:55“Манчестер Юнайтед” “Атлетико” ярим ҳимоячисини нишонга олди  1 20:24“Манчестер Сити” футболчиси январда клубни тарк этиши мумкин  3 19:54Футбол юлдузлари Рождество байрамини қандай нишонламоқда?  4 19:20Ҳатто Польша Биринчи лигаси вакили ҳам Балотелли билан шартнома имзолашни хоҳламади  4 18:49Ямаль: "Мен тун ярмида уйғониб, печенье ейиш учун эртароқ ухлайман"  9 18:20ПСЖ "Реал" асосий футболчисига фойдали шартнома таклиф қилишга тайёр  1 17:51"Челси"нинг икки футболчиси сафга қайтди ва "Астон Вилла"га қарши ўйинга тайёр  1 17:22"Манчестер Юнайтед" Семеньо бўйича муваффақиятсизликдан кейин "Лейпциг" юлдузига кўз тикди  4 16:54"Атлетико" Сёрлотни 35-40 млн евро эвазига сотишга тайёр  1

Превью: "Машъал" - "Пахтакор" Янгиликлар

Превью: "Машъал" - "Пахтакор"

Олий лиганинг 28-турида "Пахтакор" Муборакда "Машъал" меҳмони бўлади.


"Машъал" охирги учрашувларда муҳим очколарни қўлга киритиб, турнир жадвалида юқорилашга эришди. Ўз майдонида ушбу жамоа етакчиларга жиддий муаммо яратади.

Олий лига тарихида жамоалар 29 ўйин ўтказган. 20 баҳсда "Пахтакор", 4 беллашувда "Машъал" ғолиб бўлган. 5 учрашувда дуранг қайд этилган. Тўплар нисбати "Пахтакор" фойдасига - 57:19.

"Машъал" ўз майдонида бўлиб ўтган учрашувларда "шерлар"ни 3 бор таслим қилган. Жамоамиз сафарда 7 бор ғалаба қозонган ва 4 марта дуранг ўйнаган.

Биринчи даврада Тошкентдаги ўйинда "шерлар" ғалаба қозонган. Станислав Андреевнинг дубли ва Кахи Махарадзенинг урган голига "Машъал"дан Зафар Тўраев жавоб берганди - 3:1.

Асосий жамоалар учрашуви 31 октябрь, шанба куни Муборакдаги Баҳром Вафоев номли стадионда 16:00да старт олади.

"МАШЪАЛ" - "ПАХТАКОР"

Ҳакамлар: Рустам Бобомуродов (Навоий), Ҳусниддин Шодмонов (Бухоро), Обид Жумаев (Навоий), Олим Тўйчибоев (Тошкент).

Назоратчи: Ғайрат Каримов (Тошкент).

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика