UZ

Сўнгги янгиликлар

01:43ЖЧ саралаши. Норвегия Италияни "савалади"  4 00:47Ўртоқлик ўйини. Нигерия 2та гол урган ўйинда Россия билан дуранг қайд этди  1 00:15Постекоглу бу борада иккинчи бўлди  0 23:46Италия клуби банкрот деб эълон қилинди ва профессионал лигалардан четлатилди  2 23:07Тадбиркор Ўткир Юсуповга уч хонали уй совға қилди  5 22:50Гасперини: "Бу мен учун катта чақирув"  0 22:19"Интер" МЮ ҳужумчисини таркибига қўшиб олишга яқин  0 21:59"Аталанта" Иван Юрични бош мураббий сифатида эълон қилди  1 21:42Расман: Постекоглу истеъфога чиқарилди  0 21:21Эшитдик-да! Остон Ўрунов ўрнига Бобир Абдихолиқов термага чақирилди  24 21:12Расман: "Рома" янги бош мураббийини эълон қилди  5 20:55Суперлига 4-тур қолдирилган ўйинида "Хоразм" Навоийда "Қизилқум"ни йирик ҳисобда таслим қилди  15 19:48"Манчестер Юнайтед" 60 млн фунтлик трансферни амалга ошириши мумкин  0 19:23Ла Лиганинг якунланган мавсуми учун энг яхши футболчи аниқланди  8 19:03ФОТОГАЛЕРЕЯ. Ўзбекистон МТЖнинг Тошкентда кутиб олиниши  18

Превью. "Машъал" - "Бухоро" Янгиликлар

Превью. "Машъал" - "Бухоро"

Муборакнинг "Машъал" клуби ўз майдонида "Бухоро"ни қабул қилади.
«Машъал» (Муборак) – «Бухоро» (Бухоро)
9 май 2015. Муборак.  Баҳром Вафоев номидаги стадион. 18:00
Ҳакамлар: Ш. Қосимов (Тошкент), Н. Рўзимов (Тошкент), С. Шоюсупов (Тошкент), Б. Юльчараев (Гулистон)
Назоратчи: Р. Айтеков (Тошкент).

Бу икки клуб олий лигада 26 бор куч синашишган. Натижалар “Машъал”нинг устунлигини кўрсатмоқда. Муборакликлар 12 та ўйинда ғалаба қозонишган, 8 баҳс дуранг билан якунланган. 6 та ўйинда “Бухоро” зафар қучган. Тўп киритиш борасида ҳам “Машъал” олдинда – 39:25. Ўзаро ўйинларда “Бухоро” 26 очкога эга бўлган, “Машъал” ҳисобида эса 44 очко мавжуд.

“Бухоро”нинг “Машъал” устидан қозонган энг йирик ғалабаси – 4:0. “Машъал”нинг ҳам “Бухоро” устидан ўзаро ўйинлардаги энг йирик муваффақияти 4:0ни ташкил қилади.

2014 йил дастлабки даврада Бухорода ташкил этилган баҳсда жами 7та гол урилганди. “Машъал” сафида Зоҳир Қўзибоев ва Мўйдин Мамазулумов иккитадан гол уришган. Бухороликлар сафида Андрей Акопянц ва Сухроб Неъматов тўп киритишган. “Машъал” вакили Саламат Қутибоев ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйганди – 3:4. Муборакдаги учрашувда эса томонлар гол ура олишмаганди – 0:0.

Муборакда ўтган сўнгги беш учрашув:    
17.10.2014 «Машъал» - «Бухоро» 0:0
27.10.2012 «Машъал» - «Бухоро» 1:1
20.08.2011 «Машъал» - «Бухоро» 2:0
12.09.2009 «Машъал» - «Бухоро» 2:0
13.11.2008 «Машъал» - «Бухоро» 2:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: Муборакдаги ўйинларда мезбонлар 9 марта ғолиб бўлишган. Учта баҳсда дуранг қайд этилган. “Бухоро” ушбу рақиб майдонидан фақат бир марта (2002 йил) сафардан ғалаба билан қайтган.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика