UZ

Сўнгги янгиликлар

03:39Зейтуллаев: "Медаллар учун имконият? "Насаф", "Нефтчи", "Пахтакор", "Сўғдиёна" ва "Динамо" билан қандай курашиш мумкин?"  0 02:58Бельгия Про лигаси. "Антверпен" ўз майдонида дуранг ўйнади, Ўринбоев захирадан майдонга тушди  0 02:51Юсуф Отубанжо нима сабабдан Арманистондаги сингари кўп гол ура олмаётганига изоҳ берди  1 02:13Имеда Ашортиа: "Футбол фақат гол уриш ва голли узатма беришдан иборат эмас"  0 02:08Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Вильярреал"ни таслим этди  7 02:04А Серия. "Интер" ва "Кромонезе" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  0 01:32Бундеслига. "Бавария" меҳмонда "Айнтрахт"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 00:32Рўзиқул Бердиев: "Рақибга ҳеч қандай босим ўтказмадик"  3 00:07АПЛ. "Челси" Эстеваонинг 90+5 дақиқада урган голи эвазига "Ливерпул"ни мағлуб этди  46 23:55"Тобол" ва Шахбоз Умаров Қозоғистон кубогини қўлга киритди  1 23:50"Бухоро" "Пахтакор"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, "Динамо" эса сафарда "Сурхон"ни енгди.  1 23:01Февзи Давлетов: "Негадир бир текис ўйин кўрсата олмаяпмиз"  3 22:38Вадим Абрамов: "Каннаваро "Олтин тўп" олганини биламан. У зўр футболчи бўлган. Афсуски, бизда ўйнамайди, балки мураббийлик қилади"  9 22:10АПЛ. "Арсенал" ва МЮ ўз уйида ишончли ғалабага эришди  10 21:57Александр Хомяков: "Афсуски, кўп гол ўтказиб юбордик"  5

Превью. "Локомотив" - "Пахтакор" Янгиликлар

Превью. "Локомотив" - "Пахтакор"

Олий лиганинг 9-турининг биринчи ўйинида "Локомотив" ва "Пахтакор" клублари тўқнаш келишади.

«Локомотив» (Тошкент) – «Пахтакор» (Тошкент)
12 май 2016. Тошкент. "Локомотив" стадиони. 17:00
Ҳакамлар
: Р. Эрматов (Тошкент), А. Расулов (Тошкент), Ж. Саидов (Тошкент), А. Эргашев (Тошкент)
Назоратчи: А. Арутюнов (Тошкент).

“Локомотив” ҳамда “Пахтакор” олий лигада 22 бора тўқнаш келишган. Шулардан 15тасида “шерлар” ғолиб бўлишган, 5та ўйинда ғолиб аниқланмаган. “Локомотив” ҳозирга қадар “Пахтакор”ни икки марта мағлуб этган. Тўплар нисбати “Пахтакор” фойдасига 54:19 ни ташкил қилмоқда. Ўзаро ўинларда “Пахтакор” 50, “Локомотив” эса 11 очкони қўлга киритган.

“Пахтакор”нинг “Локомотив” устидан қозонган йирик ғалабаси – 7:1га тенг. “Темирйўлчилар” энг йирик ғалабаси – 2:1.

Ўтган йил иккала жамоа ўз уйида ғалаба қозонган. "Локомотив" уйида Руслан Корян ва Икром Алибоевнинг урган голларига меҳмонлар сафида Станислав Андреев жавоб берганди - 2:1. "Пахтакор" мезбон бўлганида Шерзод Каримов ва Жалолиддин Машариповнинг киритган тўпларига "темирйўлчилар" сафида Лутфулла Тўраев жавоб берганди - 2:1.

“Локомотив” майдонида ўтган сўнгги беш учрашув:

27.04.2015 «Локомотив» - «Пахтакор» 2:1
21.10.2014 «Локомотив» - «Пахтакор» 1:3
04.10.2013 «Локомотив» - «Пахтакор» 0:1
27.04.2012 «Локомотив» - «Пахтакор» 1:1
15.08.2010 «Локомотив» - «Пахтакор» 0:2

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Локомотив” ўз майдонида бўлиб ўтган 11 ўйиннинг фақат биттасида ғалаба қозона олган. Уч марта дуранг ўйнаган. Қолган етти ўйинда “Пахтакор” рақиб майдонидан уч очко билан қайта олган.

Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика