UZ

Сўнгги янгиликлар

00:50Расман: Ренан Лоди Бразилия клубига ўтди  0 00:20Флик "Барса" билан шартномасини 2028 йилгача узайтириш масаласини муҳокама қилади  0 23:55Ла Лигада декабрь ойининг энг яхши ўйинчиси бўлишга номзодлар номи маълум қилинди  1 23:34ОЧЛ-2. "Ал Насср" "Ал Завраа" устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди. "Истиқлол" "Ал Муҳаррақ"дан устун келди  1 23:07ОЧЛ-2 "Аркадағ" ўз уйида "Ал Ҳалдия"ни мағлубиятга учратиб, плей-офф босқичига йўл олди!  13 22:55ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди  122 22:36Фабрегас: "Реал"даги исталган ўйинчи майдонга тушишга лойиқ. Алонсога қийин"  2 21:45Жавоҳир Сидиқов "Насаф" билан хайрлашди  7 21:22Ван де Вен оғир жароҳат етказгани учун Исакдан кечирим сўради  1 20:52Аморим Фернандеш ва Майну "Ньюкасл"га қарши ўйнамаслигини маълум қилди  0 20:21"Хоразм" Аббосжон Отахонов билан шартномани узайтирди  0 19:28"Ливерпуль" спорт директори Салоҳнинг агенти билан музокара ўтказади, футболчи эса Африка Кубогида  0 19:00"Шунчаки, мен кучлилик қилдим". Это'О ва терма жамоа бош мураббийи ўртасидаги жанжал, иккита қайднома... Барчаси ҳақида батафсил гаплашамиз  2 18:47МЮ Семеньога таклиф билан чиқди, аммо рақобатчилардан кўпроқ тўлашга тайёр эмасди  1 18:26Фабрегас "Реал" ҳақида: "Барча футболчилар ўйнашга лойиқ, Алонсонинг вазифаси қийин бўлса керак"  2

Превью. "Бухоро" - "Пахтакор" Янгиликлар

Превью. "Бухоро" - "Пахтакор"

Бугун олий лиганинг 8-туридан ўрин олган "Бухоро" - "Пахтакор" учрашуви бўлиб ўтади.
«Бухоро» (Бухоро) – «Пахтакор» (Тошкент)
15 май. Бухоро. "Бухоро" стадиони. 18:30
Ҳакамлар
: А. Асимов (Тошкент), М. Саидқосимов (Тошкент), Р. Шояҳметов (Тошкент), И. Иброҳимов (Нукус)
Назоратчи: И. Мустафин (Тошкент).

“Бухоро” ҳамда “Пахтакор” олий лигада 42 бора тўқнаш келишган. Шулардан 30тасида “Пахтакор” ғолиб бўлган, 6та ўйинда ғолиб аниқланмаган. “Бухоро” ҳозирга қадар “Пахтакор”ни 6 марта мағлуб этган. Тўплар нисбати “Пахтакор” фойдасига 93:31ни ташкил қилмоқда. Ўзаро ўинларда “шерлар” 96 очкони, “Бухоро” эса 24 очкони қўлга киритган.

“Пахтакор”нинг “Бухоро” устидан қозонган йирик ғалабаси – 8:0га тенг. “Бухоро”нинг ушбу рақиб устидан қозонган энг йирик ғалабаси эса 2:0 бўлиб турибди.

2013 йил Бухорода бўлиб ўтган баҳс тақдирини Бахриддин Ваҳобов томонидан урилган гол ҳал қилганди – 1:0. Тошкентдаги ўйинда ҳам майдон эгалари зафар қучишган. Кахи Махарадзе пенальтидан ҳисобни очган, Баҳодир Пардаев пенальтидан гол уриб ҳисобни тенглаштирган. Учрашувдаги сўнгги голни Игорь Сергеев урган – 2:1.

Бухорода бўлиб ўтган сўнгги беш учрашув:
04.07.2013 «Бухоро» - «Пахтакор» 1:0
15.03.2012 «Бухоро» - «Пахтакор» 0:1
24.09.2011 «Бухоро» - «Пахтакор» 0:0
09.11.2009 «Бухоро» - «Пахтакор» 1:1
26.06.2008 «Бухоро» - «Пахтакор» 0:2

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Бухоро” ўз уйида бўлиб ўтган ўйинларда 5 марта ғалаба қозонган. “Пахтакор” сафардан 11 бор ғалаба билан қайтган. Яна 5та учрашувда ғолиб аниқланмаган.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика