UZ

Сўнгги янгиликлар

12:06Халқаро спорт тадқиқотлари маркази Ўзбекистон Суперлигасининг энг қиммат футболчилари рўйхатини эълон қилди  2 11:42Футзал бўйича Олий лига 7-тур учрашувлари қаерда ўтказилиши маълум  0 11:11U-23 Осиё чемпионати-2018. Тор-мор этилган грандлар, Японияга ёрдам беролмаган Хави Алонсо, самолётдаги раққосалар ҳамда "қор жанги"да қўлга киритилган тарихий чемпионликни ёдга оламиз  4 10:48Юнус Али: “Жуда қийин ўйин бўлди”  1 10:20Бензема сурат учун 10 миллион евро тўлади  9 09:52Sofascore. Ашурматов кечаги учрашувда неча баҳо олди?  0 09:24Самандар Мавлонқулов фаолиятини пойтахтда давом эттиради  0 08:56"Насаф" футболчиси фаолиятини Тошкент жамоасида давом эттиради  4 08:28Sofascore. Кечаги учрашувдан сўнг "Бургутлар" неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:25ОЧЛ-2. “Ал-Аҳли” - “Андижон” 2:0  1 07:59Расман. Ўзбекистон чемпиони "Қўқон-1912" билан шартнома имзолади  3 07:32Самвел Бабаян: “Сабр қилсак, “Андижон” фахрланадиган даражадаги жамоага айланади”  30 00:50Расман: Ренан Лоди Бразилия клубига ўтди  0 00:20Флик "Барса" билан шартномасини 2028 йилгача узайтириш масаласини муҳокама қилади  0 23:55Ла Лигада декабрь ойининг энг яхши ўйинчиси бўлишга номзодлар номи маълум қилинди  2

Превью. "Бухоро" - "Нефтчи" Янгиликлар

Превью. "Бухоро" - "Нефтчи"

Олий лиганинг 29-турида "Бухоро" клуби Фарғонанинг "Нефтчи" клубини қабул қилади.

«Бухоро» (Бухоро) – «Нефтчи» (Фарғона)
5 ноябрь 2015. Бухоро. "Бухоро" стадиони. 14:00
Ҳакамлар: А. Асимов (Тошкент), Т. Галеев (Тошкент), А. Пўлатов (Тошкент), К. Расулов (Қарши)
Назоратчи: С. Эрматов (Тошкент).

Бу икки клубнинг йўллари олий лига ўйинларида 45 бор кесишган. Устунлик “Нефтчи” томонида. 34та ўйинда фарғоналикларнинг қўли баланд келган бўлса, 9та учрашувда “Бухоро” ғолиб бўлган. Икки учрашувда ғолиб аниқланмаган. Тўплар нисбати “Нефтчи” фойдасига 96:35. Ўзаро ўинларда “Нефтчи” 104 очкони, “Бухоро” эса 29 очкони қўлга киритган.

“Нефтчи” олий лигада “Бухоро” устидан 5:0 ҳисобида ғалаба қозонган. Бу ўзаро ўйинлардаги водий клубининг энг йирик ғалабасидир. “Бухоро”нинг ўзаро ўйинлардаги энг йирик ғалабаси эса 4:1 бўлиб турибди.

Биринчи даврада “Нефтчи” ўз уйида ғалабага эришган. Фарғонадаги “Истиқлол” стадионида ўтган учрашув тақдирини Акмал Холматов томонидан урилган ягона гол ҳал қилганди – 1:0.

Бухорода ўтган сўнгги беш учрашув:
15.03.2014 «Бухоро» - «Нефтчи» 1:0
20.06.2013 «Бухоро» - «Нефтчи» 1:0
03.08.2012 «Бухоро» - «Нефтчи» 1:1
21.05.2011 «Бухоро» - «Нефтчи» 0:1
30.04.2009 «Бухоро» - «Нефтчи» 1:2

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Бухоро” ўз майдонида бўлиб ўтган учрашувларда 9 марта ғалабага эришган. Икки баҳсда ғолиб аниқланмаган. Қолган 11та ўйинда “Нефтчи” Бухородан 3 очко билан қайтган. “Бухоро” майдонидаги охирги учта ўйинда Фарғона клуби ғалабага эриша олмаган.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика