UZ

Сўнгги янгиликлар

21:45Жавоҳир Сидиқов "Насаф" билан хайрлашди  1 21:22Ван де Вен оғир жароҳат етказгани учун Исакдан кечирим сўради  1 20:52Аморим Фернандеш ва Майну "Ньюкасл"га қарши ўйнамаслигини маълум қилди  0 20:21"Хоразм" Аббосжон Отахонов билан шартномани узайтирди  0 19:55ОЧЛ-2. "Ал Аҳли" - "Андижон" 1:0 (матнли трансляция)  46 19:28"Ливерпуль" спорт директори Салоҳнинг агенти билан музокара ўтказади, футболчи эса Африка Кубогида  0 19:00"Шунчаки, мен кучлилик қилдим". Это'О ва терма жамоа бош мураббийи ўртасидаги жанжал, иккита қайднома... Барчаси ҳақида батафсил гаплашамиз  0 18:47МЮ Семеньога таклиф билан чиқди, аммо рақобатчилардан кўпроқ тўлашга тайёр эмасди  0 18:26Фабрегас "Реал" ҳақида: "Барча футболчилар ўйнашга лойиқ, Алонсонинг вазифаси қийин бўлса керак"  2 17:50Риисе Клопп ҳақида: "Уни терма жамоа мураббийи сифатида кўряпман"  0 17:15МЮ ёзда "Олд Траффорд"ни "ремонт" қилмоқчи  0 16:35Перес Винисиуснинг "Реал"дан кетишини истамайди. Мадридликлар вингер билан шартномани иложи борича тезроқ узайтирмоқчи  5 16:00ПСЖ Луис Энрике билан уникал шартнома имзоламоқчи. Вазият аслида қандай?  0 15:42Игорь Сергеевнинг кейинги жамоаси номи маълум бўлди  23 15:21"Арсенал", "Ньюкасл", "Челси" ва Дортмунд "Боруссия"си "Марсель"нинг 18 ёшли ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  0

ПРЕВЬЮ. "Бунёдкор" - "Шўртан" Янгиликлар

ПРЕВЬЮ. "Бунёдкор" - "Шўртан"

Олий лиганинг 3-туридан ўрин олган қолдирилган ўйинда "Бунёдкор" "Шўртан"ни қабул қилади.
“БУНЁДКОР” – “ШЎРТАН”
6 июль 2015. Тошкент. “Бунёдкор” стадиони. 20:00
Бош ҳакам:
Рустам Бобомуродов (Навоий), Ришат Нугмонов (Тошкент), Дониёр Сайлавов (Тошкент), Жасур Муҳторов (Тошкент)
Назоратчи: Игорь Нехочин (Наманган)

“Бунёдкор” ва “Шўртан” олий лигада жами 14 бора тўқнаш келишган. Натижалар “Бунёдкор”нинг устунлигини кўрсатмоқда. Тошкентликлар 10та ўйинда ғолиб бўлишган. 3та ўйинда дуранг қайд этилган. Битта учрашувда эса “Шўртан” зафар қучган. Тўплар нисбатида ҳам “Бунёдкор” олдинда – 29: 2. Ўзаро ўйинларда “Бунёдкор” 33 очкони, “Шўртан” эса 6 очкони  қўлга киритган.

“Бунёдкор”нинг ўзаро ўйинларда қозонган энг йирик ғалабаси – 7:0 га тенг. “Шўртан”да бу кўрсаткич 1:0 бўлиб турибди.

Ўтган йил “Шўртан” олий лигада ўйнамаган. 2013 йилда Тошкентдаги ўйин тақдирини битта гол ҳал қилган. Жавлон Ибрагимов 88-дақиқада меҳмонлар дарвозасини ишғол қилганди – 1:0. Ғузорда эса томонлар гол ура олишмаганди – 0:0. Учрашув давомида Олександр Пишур пенальтидан тўп кирита олмаганди.

Тошкентда ўтган барча учрашувлар:
26.05.2013 «Бунёдкор» - «Шўртан» 1:0
09.04.2012 «Бунёдкор» - «Шўртан» 3:0
09.04.2011 «Бунёдкор» - «Шўртан» 2:0
03.04.2010 «Бунёдкор» - «Шўртан» 1:1
25.07.2009 «Бунёдкор» - «Шўртан» 5:0
16.05.2008 «Бунёдкор» - «Шўртан» 7:0
04.09.2007 «Бунёдкор» - «Шўртан» 3:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: Бу жамоалар Тошкентда 7та ўйин ўтказишган. Шу ўйинлардан 6тасида «Бунёдкор» ғолиб чиққан. Битта учрашувда дуранг ҳисоби қайд этилган. Ғузор клуби Тошкентда бу жамоани умуман мағлуб эта олмаган. Тошкентдаги охирги 3та ўйинда “Шўртан” сафарда гол ҳам ура олмаган. 
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика