UZ

Сўнгги янгиликлар

17:16Расман: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё Кубогига чиқди!  1 17:08Ўзбекистон Эрон устидан қийин ғалабага эришиб, CAFA мусобақаси ғолибига айланган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 16:56U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Фаластинни қийинчилик билан мағлуб этди  49 16:36"Бухоро" "Навбаҳор" билан ўйинни уйида ўтказади  2 16:15МТЖ дарвозабонлар мураббийи: "Кападзенинг шартномасини билмайман, аммо мураббийлар штабининг шартномаси ЖЧ-2026 якунига қадар амал қилади"  3 15:47Эрон терма жамоаси мураббийи: "Бош ҳакамнинг қарорлари фақат Эрон зарарига бўлди. Қирғизистон ҳам ҳакамдан жабр кўрганди"  16 15:19Меҳди Тареми: "Ёмон воқеалардан сабоқ олиш сизни ривожлантиради"  14 14:51Тонали Гаттузо ҳақида: "У менга айтган ҳамма нарсани қадрлайман"  2 14:23Ла Лигада август ойининг энг яхши мураббийи маълум  0 13:40"Атлетик" футболчиси антидопинг қоидасини бузгани учун 10 ойга дисквалификация қилинди  2 13:11Инфантино Эрон АҚШдаги ЖЧда қатнашишига кафолат берди  3 12:45Эшитдик-да! "Бунёдкор" "Олимпия" стадионида ўйнайди  9 12:21"Истиқлол" бош мураббийи Ашурматов ва Машариповнинг жароҳати ҳақида тўхталди  1 11:52Жанни Инфантино: "Шавкат Мирзиёевнинг футболга бўлган муҳаббати сўнгги икки йил ичида янада кучайганини кўриб хурсанд бўлдим"  5 11:25Эронлик эксперт: "Юсуфи майдондан тўғри четлатилди, Алижонов ва пенальти бўйича қарор ҳам ўринли, бироқ..."  45

Превью. "Бунёдкор" - "Олмалиқ" Янгиликлар

Превью. "Бунёдкор" - "Олмалиқ"

14-турнинг энг сўнгги учрашуви "Бунёдкор" ва "Олмалиқ" ўртасида бўлиб ўтади.
«Бунёдкор» (Тошкент) – «Олмалиқ» (Олмалиқ)
27 июнь 2015. Тошкент. “Бунёдкор” стадиони. 19:00
Ҳакамлар
: В. Цейтлин (Тошкент), М. Саидқосимов (Тошкент), Р. Серазетдинов (Тошкент), А. Эргашев (Тошкент)
Назоратчи: Г. Имамов (Тошкент).

Бу икки клуб олий лигада 14 бора тўқнаш келган. Ушбу ўйинлардан 10 тасида “қалдирғочлар” ғолиб бўлишган. 2 ўйин дуранг ҳисобида якунланган. “Олмалиқ” шу кунгача “Бунёдкор”ни 2 бор мағлуб этган.

“Бунёдкор” шу кунгача ўзаро ўйинларда “Олмалиқ” дарвозасига 29та гол киритган. “Олмалиқ” эса 14 бора “Бунёдкор” посбонини ранжитган. “Бунёдкор” шу кунгача ўзаро ўйинларда 32 очкони, “Олмалиқ” эса 8 очкони қўлга киритган. “Бунёдкор”нинг олий лигада “Олмалиқ” устидан эришган энг йирик ғалабаси 4:1 ни ташкил қилади. “Олмалиқ” энг йирик муваффақияти эса – 3:1.

Ўтган мавсум Тошкентдаги ўйинда ҳисобни меҳмонлар вакили Александр Алемпиевич очди. Олег Зотеев ҳисобни тенглаштирганди – 1:1. Олмалиқда эса майдон эгалари ярим ҳимоячиси Шакер Зуаги пенальтидан гол урганди. Сардор Рашидов ва Олександр Пишурнинг голлари “Бунёдкор”га ғалаба келтирганди – 1:2.

Тошкентда ўтган барча учрашувлар:
27.03.2014  «Бунёдкор» – «Олмалиқ»  1:1
18.10.2013  «Бунёдкор» – «Олмалиқ»  4:1
11.09.2012  «Бунёдкор» – «Олмалиқ»  2:0
19.05.2011  «Бунёдкор» – «Олмалиқ»  4:1
14.08.2010  «Бунёдкор» – «Олмалиқ»  1:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт : “Бунёдкор” ўз майдонида бу рақибга умуман ютқазмаган. Бўлиб ўтган 7та ўйиннинг 6тасида “Олмалиқ” мағлуб этилган. Фақат бир бор (2014 йил) дуранг қайд этилган.  
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика