UZ

Сўнгги янгиликлар

13:55Болаларга футбол керак, лекин... (ПФЛ қарорига муносабат)  0 13:33Рафинья — 2024 йил бошидан буён ЕЧЛнинг энг самарали ўйинчиси  0 13:10Қизиқ факт. "Пахтакор" 18 йилдан буён ўз майдонида "Ал Ҳилол"га ютқазмаяпти  2 12:476 та жамоа иштирок этадиган ПРО Лига қуръаси қачон бўлиши маълум  2 12:23Нойер "Байер"га қарши баҳсда жароҳат олди  0 12:04"Ньюкасл" футболчиси мавсум охиригача сафдан чиқди  0 11:41"Фенербахче" Моуриньо билан шартномани узайтирмоқчи  2 10:55ПСЖ мураббийи: «Футболдаги натижалар баъзида адолатсиз бўлади»  12 10:27Пау Кубарси ХХI асрда ушбу натижага эришган энг ёш футболчи бўлди  3 09:51«Манчестер Юнайтед»нинг яна икки нафар футболчиси жароҳат олди  5 09:24ЦСКА бош мураббийи Файзуллаев ҳақида фикр билдирди  4 08:55Суперлига жамоалари қайси бренддаги либослардан фойдаланади?  1 08:32ОКМК футбол клуби янги футболчиларни таништирди  1 08:03U-18 терма жамоамиз навбатдаги ғалабасини қўлга киритди  2 07:35EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  15

Превью. «БУНЁДКОР» - «НЕФТЧИ» Янгиликлар

Превью. «БУНЁДКОР» - «НЕФТЧИ»

“Бунёдкор” ва “Нефтчи” олий лигада 13 марта ўзаро ўйнашган.
«Бунёдкор» (Тошкент) – «Нефтчи» (Фарғона)
26 август. Тошкент. "Пахтакор" стадиони. 19:00
Ҳакамлар
: Р. Бобомуродов (Навоий), Х. Мирзааҳмедов (Тошкент вилояти), Н. Рўзимов (Тошкент), Ш. Ҳакимов (Андижон)
Назоратчи: Г. Имомов (Тошкент).

Натижалар “қалдирғочлар”нинг катта устунлигини кўрсатмоқда. “Бунёдкор” бу рақибни 10 марта таслим қилган. “Нефтчи” эса фақат 1 марта “қалдирғочлар”ни очкосиз қолдира олган. 2та ўйинда дуранг қайд этилган. Тўплар нисбатида ҳам табиийки устунлик “Бунёдкор” томонида - 24:5. Ўзаро ўйинларда “Бунёдкор”329, “Нефтчи” 5 очкога эга бўлган.

“Бунёдкор”нинг ўзаро ўйинларда қозонган энг йирик ғалабаси – 5:0га тенг. “Нефтчи”нинг ягона ва шу билан бирга энг йирик ғалабаси 2:1.

Дастлабки даврадаги ўйинда “Бунёдкор” водийдан уч очко билан қайтган. Ўйиндаги ягона голни майдон эгалари посбони Фаррух Турдиалиев ўз дарвозасига киритиб қўйганди - 0:1.

Тошкентда бўлиб ўтган барча учрашувлар:
18.08.2012 «Бунёдкор» - «Нефтчи» 2:1
15.10.2011 «Бунёдкор» - «Нефтчи» 1:0
02.05.2010 «Бунёдкор» - «Нефтчи» 1:0
31.10.2009 «Бунёдкор» - «Нефтчи» 5:0
06.03.2008 «Бунёдкор» - «Нефтчи» 3:1
26.06.2007 «Бунёдкор» - «Нефтчи» 0:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Бунёдкор” ўз уйида бу рақибга умуман ютқазмаган. Бир марта Тошкентдаги баҳсда дуранг қайд этилган (2007 йил). Қолган 5та ўйинда “қалдирғочлар” ўз майдонларида мунтазам равишда ғалабага эришиб келишмоқда. “Нефтчи” сафарда бу жамоа дарвозасига атига 2та гол урган.

Жамоаларнинг охирги 5та ўйин натижаси: “Бунёдкор” (ЮДДМЮ) – “Нефтчи” (ЮЮЮДЮ)
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика