UZ

Сўнгги янгиликлар

14:29"Реал" ва "Барселона" "Манчестер Юнайтед" футболчиси учун курашади  0 14:00"Локомотив" "Динамо" ҳимоячисига жиддий қизиқмоқда  0 13:31"Нефтчи"ни тарк этган футболчи "Навбаҳор"га ўтмоқда  5 13:04"Барселона" етакчисини "Манчестер Сити"га сотмайди  1 12:27Мареска "Челси" ҳужумчиси жиддий жароҳат олганини тасдиқлади  4 11:59"Андижон" "Сўғдиёна" ва "Нефтчи" ҳимоячиларига кўз тикди  3 11:37"Ливерпуль" Салоҳни "Интер"га қарши ўйин қайдномасига киритмайди  3 11:09"Реал" трансферлари тақдири Винига боғлиқ  5 10:27Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди  40 09:47"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди  13 09:19Слот ва Салоҳ ўртасидаги низода "Ливерпуль" раҳбарияти кимни қўллаб-қувватлаши маълум  2 08:54Суперлига-2025: Иккинчи давранинг энг омадли трансферлари тўққизлиги  3 08:26"Андижон" сардори фаолиятини водийнинг бошқа жамоасида давом эттириши мумкин  5 08:00Неймар қийин ўтган мавсум ва мақсадлари ҳақида фикр билдирди  0 07:36Неймар ваъдасида турди. "Сантос" сўнгги турда йирик ғалабага эришди ва Элитада ўз ўрнини сақлаб қолди  2

Превью. 8 йиллик танаффусдан сўнг "Бунёдкор" "Бухоро"ни ўз уйида мағлуб эта оладими? Янгиликлар

Превью. 8 йиллик танаффусдан сўнг "Бунёдкор" "Бухоро"ни ўз уйида мағлуб эта оладими?

Суперлиганинг 19-туридан бугун яна бир учрашув ўрин олган.

Тошкентда "Бунёдкор" "Бухоро"ни қабул қилади.

Ўзаро ўйинлар

Жамоалар шу вақтга қадар Ўзбекистон чемпионатида жами 31 та учрашувда майдонга тушган. Ўзаро учрашувларда устунлик тошкентликлар томонда. "Бунёдкор" ўзаро ўйинларнинг 21 тасида ғалаба қозонган. Бухороликларнинг ҳисобида эса ғалабалар сони 2 тани ташкил қилади. Яна 8 та учрашувда дуранг қайд этилган. Ушбу баҳсларда "Бунёдкор" футболчилари 69 марта "Андижон" дарвозасига гол уришган бўлса, "Бухоро" бунга жавобан 18 та гол урган. 

"Бухоро"нинг ўзаро учрашувлардаги энг йирик ғалабаси 4:2 бўлган бўлса, "Бунёдкор" жамоасининг энг йирик ғалабаси 5:0.

Жамоаларнинг Тошкентда бўлиб ўтган сўнгги учрашувида бухороликлар рақибларини 2:1 ҳисобида таслим этган. Умуман олганда эса, "Бунёдкор" сўнгги бор ўз уйида 2018 йилда "Бухоро"ни мағлуб этган.

Жамоаларнинг биринчи даврадаги учрашувида "қалдирғочлар" 2:0 ҳисобида ғалаба қозонган.

“Бухоро” — “Бунёдкор” 0:2
4 апрель 2024 йил. Тошкент, "Бунёдкор" стадиони. 18:00
Ҳакамлар
: Найим Қосимов, Расулжон Фозилов, Анвар Маражабов, Азизжон Жуманов
Назоратчи: Жаҳонгир Саидов
ВАР: Ахрол Рисқуллаев
АВАР: Адҳам Рихсибоев
Комиссар: Ойбек Икромов

Голлар: Фране Икич 78 автогол, - 0:1. Бобурбек Йўлдошев 87, - 0:2 (Марко Бугарин).

"Бухоро": 1.Ширинбой Абдуллаев, 2.Иззатилло Пўлатов, 6.Равшан Хайруллаев (9.Ҳусайн Эргашбоев, 81), 10.Шоҳруз Норхонов (77.Асилбек Қаюмов, 81), 17.Жавоҳир Рўзиев, 25.Фране Чирьяк (7.Муҳаммадсафо Фозилов, 67), 27.Муҳаммад Йўлдошев (97.Шаҳбоз Жўрабеков, 67), 33.Йосип Томасевич, 88.Доминик Бегич (19.Билол Туплиев, 53), 93.Марко Колакович, 94.Фране Икич.
Захира: 21.Отабек Боймуродов, 4.Жавоҳир Ўтамуродов, 5.Сардор Қулматов, 8.Анвар Жўраев, .

"Бунёдкор": 13.Ҳамидулло Абдунабиев, 2.Николоз Мали (5.Александр Зевадинов, 87), 4.Нажмиддин Нормуродов, 6.Бобурбек Юлдашев, 7.Одилжон Ҳамробеков, 8.Мартин Шролер (10.Расул Йўлдошев, 72), 9.Имеда Ашортиа (77.Музаффар Олимжонов, 72), 15.Марко Бугарин, 23.Асадбек Раҳимжонов (66.Азизбек Тўлқунбеков, 84), 57.Амир Тўрақулов (22.Азизбек Амонов, 46), 74.Луис Качорри.
Захира: 1.Абдумавлон Абдужалилов, 18.Наримжонжон Аҳмаджонов, 19.Фарруҳ Қодиров, 30.Сардор Абдунабиев, .

Жамоларнинг ўзаро сўнгги бешта учрашувдаги натижалари билан танишинг:

04.04.2025. "Бухоро" - "Бунёдкор" 0:2

27.08.2023. "Бунёдкор" - "Бухоро" 1:2

07.04.2023. "Бухоро" - "Бунёдкор" 0:2

02.11.2020. "Бунёдкор" - "Бухоро" 1:1

14.08.2020. "Бухоро" - "Бунёдкор" 1:1

Бугунги учрашувни Ғайрат Жўраев бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради.

“Бунёдкор” — “Бухоро”
17.08.2025
Бош ҳакам
: Ғайрат Жўраев
Ёрдамчи ҳакамлар: Максим Нехочин, Ислом Носиров
Захира ҳаками: Анвар Исмоилов
Назоратчи: Валентин Коваленко
ВАР: Рустам Лутфуллин
АВАР: Эдита Миробидова
Комиссар: Абдулбосит Валихонов

20:15 да старт оладиган учрашувга "Жар" стадиони мезбонлик қилади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика