UZ

Сўнгги янгиликлар

02:32ЛаЛига. "Барселона" Мадридда дуранг ўйнади  23 01:42А Серия. "Интер" ўз майдонида ютқазди, "Лацио"дан йирик ғалаба  1 01:15АПЛ. Эмилиано Мартинес қайдномага киритилмаган ўйинда "Астон Вилла" ўз майдонида йирик ҳисобда ютқазди  0 00:52Давид Райя: "Янги тўплар эскисидан фарқ қилади"  2 00:14Бундеслига. "Боруссия" Д йирик ғалабага эришди  0 23:45А Серия. "Ювентус" 2-турда ҳам ғалабага эришди  4 23:30Абдуқодир Ҳусанов "CAFA Nations Cup" мусобақасида ўйнайдими?  3 23:08Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" ўз майдонида "Эйюпспор"ни мағлуб қила олмади  36 22:55"Севинч" тарих яратди ва ОЧЛга йўлланма олди!  5 22:40Пеп Гвардиола: "Балки Ҳусанов жароҳат олмаганида ютқазмаган бўлардик"  22 22:25АПЛ. "Ливерпуль" Собослаининг суперголи эвазига "Арсенал"ни мағлуб қилди  40 21:53"Манчестер Юнайтед" янги дарвозабони билан келишувга эришди  10 21:45АПЛ. "Брайтон" - "Манчестер Сити" 2:1  1 21:35Родри: "Мен Месси эмасман"  14 21:11"Арсенал" ҳар турда йўқотишларга учрамоқда  1

Премьер лига клублари июнь ойи охирига қадар мавсумни якунлашдан умидвор Янгиликлар

Премьер лига клублари июнь ойи охирига қадар мавсумни якунлашдан умидвор

“Саутгемптон” клуби ижрочи директори Мартин Семменснинг хабар беришича, АПЛ клублари 30 июнга қадар мавсумни якунлаб олишни режа қилишмоқда.

Чунки клубларда футболчилар билан шартномалар айнан ушбу муддатга қадар тузилади ва мавсум давомийлиги чўзиладиган бўлса, бу бир қатор муаммоларни келтириб чиқариши мумкин.

“Биз июнь ойи охирига қадар мавсумни якунлай олишимизга умид қилаяпмиз. Бу ҳамма учун яхши бўлади. Агар мавсум якунланиши 30 июндан ўтиб кетадиган бўлса, юридик жиҳатдан муаммолар кузатилади. Агар мавсум 15 июлга қадар ўйналадиган бўлса, шартномаси тугайдиган футболчилар билан яна икки ҳафтага шартномаларни узайтириш лозим бўлади. Буни футболчиларга тушунтириш ҳам осон бўлмайди”, дея Семменснинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда ВВС.

Айни пайтда Англияда Европанинг бошқа мамлакатлари сингари чемпионат баҳслари коронавирус пандемияси сабаб тўхтатилган. Дастлаб беллашувлар 4 апрелдан қайта старт олиши режалаштирилганди. Аммо мавсумни май ойига қадар давом эттирмаслик белгиланди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика