UZ

Сўнгги янгиликлар

14:10САфарда "Бунёдкор" меҳмони. Зейтуллаев нималар деди?  0 13:38"Реал" "Манчестер Юнайтед" ҳимоячисини нишонга олди  4 13:01Ўртоқлик ўйини. “Қўқон-1912” Грузия жамоасини мағлуб этди  1 12:15Тонали "Реал"га ўз хизматларини таклиф қилди. Мадридликларнинг жавоби маълум  4 11:48САфарда. ОКМК қандай тайёрланмоқда? Миржалол Қосимов ва Жавоҳир Илёсов билан интервью  0 11:20“Фламенго” "Ливерпуль” собиқ форвардини сотиб олмоқчи  0 10:55Расман: "Динамо" ПСЖ тарбияланувчиси билан шартнома имзолади  12 10:48Андрей Шипилов: "Натижа биз учун яхши кўриниш олди, муҳим жиҳат нолга ўйнадик"  3 10:15"Олимпик-MobiUz" февраль ойида Марказий Осиё жамоаларига қарши назорат учрашуви ўтказади  1 09:52"Атлетико" Симеонега ўринбосар қидиришга киришди. Мураббий мавсум якунида жамоани тарк этиши мумкин  5 09:25Илҳом Мўминжонов: "Бубаня билан келишувга эришилди. Олдимизда Суперлигага чиқиш вазифаси турибди"  2 09:00Эшитдик-да! "Бухоро" собиқ футболчилари "Истиқлол"га ўтмоқда  3 08:35Санжар Шоаҳмедов "Металлург"да  1 08:05Маҳмуд Маҳамаджонов: "Андижон"га совринлар ютиш учун келдим"  11 07:40"Арал" россиялик ҳужумчи билан шартнома имзолади  1

Поттер: "Ёқимсиз ҳиссиётлар" Янгиликлар

Поттер: "Ёқимсиз ҳиссиётлар"

"Челси" бош мураббийи Грэм Поттернинг фикрига кўра, жамоаси "Эвертон"ни мағлуб этишга лойиқ эди.

Лондонликлар сўнгги дақиқада гол ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқарди.

"Ўйлаган кўплаб ишларимизни амалга ошира олдик, бироқ ўтказиб юборилган голлар дилни хира қилмоқда. Уч очко олиш учун етарли даражада чиройли ўйин кўрсатдик деб ўйлайман. Аммо яхши ҳимоялана олмасанг, натижага ҳам эришиб бўлмайди.

Стандартлардан кейин тўп учун курашларда мағлуб бўляпмиз, бундай ҳолатларда рақиблар хавфли вазият яратишади. "Эвертон"га ҳам тан бериш керак. Улар вазиятлардан гол уришда яхши бўлишди, бироқ аслида биз яхшироқ бўлишимиз керак эди.

Биз ҳужум қилаётган вақтда уларнинг ҳимояси сочилиб кетди. Лекин биз ҳимояланишимиз керак бўлган вақтда улар стандартлар орқали катта бўшлиқлар яратиб олишди, биз эса ундай қила олмадик.

Феликс фаол ўйнади, Хавертц ва Пулишич яхши ҳаракат қилишди, Чиллуэлл ва Жеймс етарли даражада кенгроқ очилишди. Энцо ва Ковчич ярим ҳимояда ишончли ҳаракат қилишди. Барчамиз хафамиз, уч очко олишни истагандик.

Канте захирада қолди, у ўйинларга тушишга тайёр. Аслида унинг майдонда бўлиши биз учун фойдали эди, бироқ бундай оғир ўйинда майдонга тушириш қийин бўларди", - деди Поттер.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика