Португалия. "Брага"да ғалаба, "Порту" эса бу мавсум илк бор бундай натижа қайд этди
05 фев 2021 09:41
Янгиликлар
Португалия. "Брага"да ғалаба, "Порту" эса бу мавсум илк бор бундай натижа қайд этди
Кеча Португалия чемпионатида 17-турдан ўрин олган дастлабки 4та ўйин бўлиб ўтди.
"Брага" ўз майдонида "Портимоненсе"ни 2:1 ҳисобида таслим қилди. "Порту" эса "Белененсеш" майдонида ғалаба қозона олмади - 0:0. Эътиборлиси "Порту" Португалия чемпионатида бу мавсум барча ўйинларда камида битта гол уриб келаётган эди. Сўнгги бор жамоа 2020 йил июнь ойида миллий чемпионат доирасида тўп кирита олмаганди. Шундай қилиб "Порту"нинг 23та ўйинлик голли серияси якунига етди.
Фаренсе - Санта-Клара - 1:1 (1:0)
Голлар: Голд, 40 (1:0). Карвальо, 63 - пенальти (1:1).
Брага - Портимоненсе - 2:1 (0:1)
Голлар: Боа Морте, 24 (0:1). Лукас Пиазон, 62 (1:1). Рикарду Орта, 73 - пенальти (2:1).
Фамаликан - Морейренсе - 0:2 (0:2)
Голлар: Риццели, 24 - автогол (0:1). Ян, 45 (0:2).
Белененсеш - Порту - 0:0 (0:0)
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Фикрлар