Поль Погба қачон майдонга тушади? Сульшер бунга жавоб берди

Alisher
28 окт 2019, 14:10
"Манчестер Юнайтед"нинг франциялик ярим ҳимоячиси Поль Погба декабрь ойи бошигача майдонга туша олмайди.

26 ёшли футболчи АПЛ доирасидаги 31 августда бўлиб ўтган "Саутгемтон" (1:1)га қарши ўйинда тўпиғидан жароҳат олган эди.

"Уни декабрга қадар кўрамиз деб ўйламайман. Унинг тикланиб олиши учун бир қанча вақт керак", - дейди Оле Гуннар Сульшер.

Эслатиб ўтамиз, Поль Погба 2016 йилда МЮ сафига "Ювентус"дан келиб қўшилган эди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: The Guardian

Сўнгги янгиликлар

Барча ›