Жейми Реднапп: "Почеттино ҳаддан ташқари юмшоқ бўлиб қолган"

Sherzod Nurmatov
27 ноя 2026, 18:20
Англия терма жамоаси собиқ ярим ҳимоячиси Жейми Реднапп "Манчестер Юнайтед"нинг янги бош мураббийи Маурисио Почеттинони танқид қилди.

"Почеттинони "Саутгемптон" ва "Тоттенхэм"да кузатганимда, унда ўша аргентинача жанговар характер сезилиб турарди. Ҳозир эса унга қарайман: ҳамма билан "беш ташлаб" кўришади, билагузуклар тақиб олган, соч турмаги ҳам бошқача... У ҳаддан ташқари юмшоқ бўлиб қолган. Худди ҳамма учун дўст бўлишни истаётгандек таассурот уйғотади", – дея таъкидлади Реднапп.

2.jpg

Эслатиб ўтамиз, Почеттино 19 ноябрь куни МЮ бошқарувига келганди. Унинг қўл остида жамоа АПЛда мағлубиятга учради ва Чемпионлар Лигасида дуранг ўйнади.

"Манчестер Юнайтед" 11-турдан сўнг АПЛ турнир жадвалида 19-ўринни эгаллаб турибди.

Ўхшаш янгиликлар

Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Sky Sports