

Погба анчадан буён "қироллик клуби"да тўп тепишни орзу қилади ва бундай имкониятни қўлдан чиқармоқчи эмас. "Реал"га ўтиш варианти ўйинчининг вакиллари томонидан кўриб чиқилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Поль Погба "Манчестер Юнайтед"га 2016 йилнинг августида 105 миллион евро эвазига ўтган эди.
Футболчи жорий мавсум барча мусобақаларда 19та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол ва 2та ассист қайд этди.



