Погба уч ҳафта ичида келажаги борасида якуний қарорни эълон қилиши керак
30 апр 2016 14:16
Янгиликлар
Погба уч ҳафта ичида келажаги борасида якуний қарорни эълон қилиши керак
"Ювентус" ярим ҳимоячиси Поль Погба уч ҳафта ичида фаолиятини қайси жамоада давом эттириши борасида якуний қарор қабул қилади.
Бу муддат Турин клуби томонидан футболчига берилди. Француз "Ювентус" билан шартнома узайтириши ёки клубни тарк этишини хоҳлашини айтиши керак.
Погбанинг туринликлар билан амалдаги шартномаси 2019 йилда якунига етади. Бьянконери раҳбарияти 23 ёшли футболчига келишувни 2020 йилгача узайтиришни таклиф қиляпти.
Франциялик жорий мавсумда А Сериянинг 33 учрашувида майдонга тушиб, 8 та гол урди ва 12 та голли пас берди.
Фикрлар