Пиоли: “Милан”ни Чемпионлар Лигасига қайтариш учун бор салоҳиятимизни ишга соламиз”

Eldor Akmurzayev
31 дек 2020, 19:20
“Россонерилар” устози Стефано Пиоли жамоанинг жорий мавсумдаги режалари ҳақида гапирди.

“Янада кучайиш борасида иш олиб бормоқдамиз. Вазифамиз эса “Милан”ни Чемпионлар Лигасига қайтаришдир. Клуб бизга ҳеч қандай вазифа қўймаган, улар бизга босим ўтказишни хоҳламаяпти.

Мальдини, Массара ва Газидис бизга ажойиб шароитларни яратиб берди. “Милан”ни Чемпионлар Лигасига қайтариш учун бор салоҳиятимизни ишга солишимиз кераклигини барчамиз яхши биламиз. “Милан” кўпдан бери ушбу турнирга етишмаётган эди. Бизнинг жойимиз ўша ерда”, дейди Пиоли.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: euro-football.ru

Сўнгги янгиликлар

Барча ›