Пиоли: “Бу “Милан”нинг мавсумдаги илк ҳаққоний мағлубияти бўлди. Ҳеч бир режамиз иш бермади”
14 фев 2021 09:03
Янгиликлар
Пиоли: “Бу “Милан”нинг мавсумдаги илк ҳаққоний мағлубияти бўлди. Ҳеч бир режамиз иш бермади”
“Милан” бош мураббийи Стефано Пиоли А сериянинг навбатдаги турида “Специя”га (0:2) учралган мағлубиятга изоҳ берди.
“Специя” ҳақли ғалабага эришди, бу бизнинг жорий мавсумдаги ҳаққоний мағлубиятимиз бўлди. Бизга интенсивлик, ҳужумларда аниқлик етишмади. Шу сабаб рақиб имкониятдан тўғри фойдалан олдик.
Бу биз учун катта дарс бўлди.Биз шундай ўйнашда давом этсак, шу тахлит аччиқ мағлубиятларга учрашимизни тушуниб турибмиз.
Ўйин давомида бизга осон бўлгани йўқ. Бирорта режамиз иш бермади. “Милан” бундай жамоа эмас ва биз буни кейинги турда исботлашимиз керак”, деди Пиоли.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик
Фикрлар