Пикенинг суратига қарамай, Неймар ҳали якуний қарор қабул қилгани йўқ

Aslanov Jasurbek
24 июл 2017, 15:53
"Барселона" ҳимоячиси Херард Пике "Твиттер"га юклаган сурат Неймар атрофидагиларни ажаблантирди.

Бразилия терма жамоаси форварди агенти ва қариндошлари суратнинг маъносини тушунишмаяпти. Унда Пике ҳамда Неймар акс этган бўлиб, суратга қуйидагича изоҳ ёзилган: "У қолади".

Испаниянинг баъзи нашрлари эса Неймар ҳали якуний қарорни қабул қилмагани ҳақида ёзишмоқда.

Бразилияликнинг "Барселона"даги тақдири сўроқ остида. Футболчи хизматларига ПСЖ қизиқиш билдирмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: ESPN