

"Эспаньол" ва "Барселона" ўртасидаги илк чорак финал ўйинидан сўнг Пике мезбонларни "Эспаньол Корилья" деб атади ва уларнинг устидан кулди. Корилья Барселона атрофидаги кичик шаҳарча ҳисобланади. Агар ушбу сўзлар ҳақорат сифатида қабул қилинса, ҳимоячи бир неча ўйинга дисквалификация қилиниши мумкин.
Пике "Барселона" билан шартнома узайтираётган пайтда унда шу ҳақда сўрашди.
"Эспаньол" Корильяда жойлашган, бу шубҳаларга сабаб бўлмаслиги лозим" - дейди 30 ёшли футболчи.



