Пике "Реал"нинг ҳакамликдан эътирози ҳақида: "Мадридликлар тарихидаги энг зўр гол офсайддан урилган"

Administrator
5 фев 2025, 20:48
"Барселона" собиқ футболчиси "Реал" ҳақида гапирди.

Жерар Пике мадридликларнинг ҳакамликдан норозилиги бўйича фикр билдирди. Аввалроқ, "Реал Мадрид" Испания футбол федерациясига "Эспаньол"га қарши ўйиндаги ҳакамлик бўйича шикоят киритганди.

"Реал" қилган шикоят – тутунга ўхшайди. Улар 120 йилдан бери шунақа қилишади. "Реал" нимадир ўхшамаса, дарров шу йўлга ўтади, биз бунга ўрганиб қолганмиз.

"Барселона" тарихидаги энг зўр ўйин "Реал"га қарши 6:2 ҳисобида якунланган. "Реал Мадрид" тарихадаги энг зўр гол эса офсайддан киритилган (Предраг Мятовичнинг "Ювентус"га урган голи), ўшанда ҳеч қандай баёнотлар бўлмаганди", -дейди Жерар Пике.

Ўхшаш янгиликлар


AdministratorМуаллиф
Манба: Diario Sport

Сўнгги янгиликлар

Барча ›