UZ

Сўнгги янгиликлар

20:28ЦСКА — "Крилья Советов". Файзуллаев захирада  0 20:08Суперлига. 100 дақиқадан ошиқ давом этган ўйинда "Динамо" охирги паллада "Андижон"га гол уриб ғалаба қозонди  98 20:01U-17 Осиё кубоги. Ўзбекистон - С.Арабистони 0:0 (МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ)  24 20:00Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" ўз уйида ғалабага эришди, Алиқулов тўлиқ ҳаракат қилди  0 20:00А Серия. Бугун "Интер", "Милан" ва "Аталанта" ўйнайди  0 20:00Бундеслига. Бугун "Байер", "Боруссия" ва "Айнтрахт" ўйнайди  0 19:58АПЛ. "Арсенал" ва "Челси" ғалабага эришди, "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Вулверхэмптон"га мағлуб бўлди  14 19:55Суперлига. ОКМК ўз майдонида камбэк эвазига "Сўғдиёна"ни мағлуб этди  15 19:16"Лестер" — "Ливерпуль". Диас, Салоҳ ва Варди асосий таркибда  2 19:11"Зира" — "Сумқайит". Абдихолиқов асосий таркибда, Жалолиддинов захирада  0 18:57ҚПЛ. Мухторовнинг 83-дақиқада урган голи "Турон"ни "Астана"га қарши ўйинда мағлубиятдан асраб қолди  0 18:22Про лига. "Локомотив" "Жайхун"ни йирик ҳисобда таслим этди, "темирйўлчилар"да 3 та ўйинда 3 та ғалаба  1 18:02РПЛ. "Рубин" Москвада "Динамо"га мағлуб бўлди, Ашурматов захирада қолдирилди  1 17:26ОКМК — "Сўғдиёна". Таркиблар маълум  1 16:03"Байер" Алонсонинг "Реал"ни бошқаришни истаётганини билади ва мураббийга тўсқинлик қилмайди  6

ПФЛ "Шердор" клуби ва икки нафар футболчини нега огоҳлантирди? Янгиликлар

ПФЛ "Шердор" клуби ва икки нафар футболчини нега огоҳлантирди?

Теглар :  ПРО-лигаШердор
Про лигада юзага келган ёзги танаффус ҳам ниҳоясига етмоқда.

Клублар ёзги трансферлар ойнаси очиқ пайтда бир қатор янги футболчилар билан ўз сафларини тўлдиришга ҳаракат қилишди.

Самарқанднинг “Шердор” клуби ҳам таркибга янги ўйинчиларни жалб этди. Бироқ ПФЛнинг махсус ишчи гуруҳи вазиятни чуқур ўргангач, “Шердор” клуби билан шартнома имзолаган икки футболчи бу жараёнда қоида бузилишига йўл қўйгани маълум бўлди.

Гап шундаки, аслида трансфер ҳуқуқи “Машъал” жамоасига тегишли бўлган Турсунмурод Ҳамдамов йил сўнггига қадар “Зомин” жамоасига ижарага берилган эди. Бироқ ёзги трансферлар вақтида “Шердор” билан келишувга эришган футболчи “Зомин” билан тузилган амалдаги ижара-шартномасини бекор қилиб ўтирмасдан Самарқанд клуби томонидан таклиф қилинган шартномага имзо чеккан.

Шунингдек, “Зомин” жамоаси сафида ўйнаб келаётган Убайдулла Набиевда ҳам “Шердор” сафига ўтиш нияти пайдо бўлади. “Зомин” билан тузилган амалдаги шартномани бекор қилиш учун эса Набиев аслида самарқандлик экани ҳамда уйланиш нияти борлигини важ сифатида кўрсатади.

Мазкур икки ҳолатни чуқур таҳлил этган ПФЛ ишчи гуруҳи ҳар икки вазиятда ҳам футболчилар айби салмоқли эканини қайд этди. Зеро бир жамоа билан амалда шартномаси бўла туриб, иккинчи клуб таклиф этган шартномага имзо чекиш ҳеч қандай қоидаларга тўғри келмаслигини барча жуда яхши билади. Агар бошқа бир клуб молиявий жиҳатдан яхшироқ шартнома таклиф этадиган бўлса, айни вақтда ўйнаб турган клуб билан тузилган амалдаги шартнома икки томоннинг розилиги билан бекор қилиниши талаб этилади. Шу сабабдан ҳам ҳар икки футболчи жиддий тарзда огоҳлантирилди. Бироқ ҳали уларнинг ёш экани инобатга олиниб, ҳар иккала ўйинчига ҳам бундан буён қонун бузилиш ҳолатларига йўл қўймаслиги тушинтирилди.

Агар қайсидир футболчи амалда шартномаси бўла туриб, бошқа клуб билан шартнома имзолайдиган бўлса, ПФЛ ўша ўйинчини маълум муддатга футбол фаолиятидан четлатади.

Шунингдек, ПФЛ “Шердор” футбол клубини ҳам огоҳлантирди. Келгусида ҳам мазкур клуб бошқа жамоага тегишли футболчилар билан ўзбошимча тарзда шартнома тузгудек бўлса, “Шердор”га нисбатан жиддий санкциялар қўлланилади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика