UZ

Сўнгги янгиликлар

19:06Футбол олами. "Насаф", ОКМК ва "Локомотив" гуруҳда қолиб кетди. Ўзбекистон кубоги 3-тури ҳақида батафсил   0 18:40Карвонларга посбон бўлган сарбон билан Париж сари борамиз  2 18:25"Атлетико" Облакни сотишга тайёр  3 17:56Баҳром Вафоев номидаги стадион прожекторлари талаб даражасига етди  2 17:32"Сурхон" собиқ устози "Нефтчи"да иш бошлади  3 17:15Ўзбекистонлик назоратчи Ироқ – Индонезия баҳсида фаолият юритади  2 16:49Ана холос! Испания УEФА ва ФИФА шафелигидаги мусобақалардан четлаштирилиши мумкин  8 16:30U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон финалда Японияга қарши тўлиқ оқ либосда ўйнайди  11 16:10Модрич афсонавий Ференц Пушкаш рекордини янгилади  4 15:40 "Бунёдкор" академияси тарбияланувчилари Хорватияга боради   0 15:20Ихтиёр Ропиев: "Осиё кубогидаги энг яхши ўйинимиз Эрон билан бўлди"  1 14:59U-23 Осиё Кубоги финалини эронлик ҳакам бошқаради  2 14:33"Челси" "Манчестер Сити" юлдузига кўз тикди  2 14:07Рауль Германиядан таклиф олди  1 13:40"Ўлдирса ҳам ош ўлдирсин". Доҳада Ўзбекистон U-23 терма жамоаси аъзоларига ош берилди  25

Петр Сегрт: "Тожикистон терма жамоасида хорват футболи ва немис интизомини бирлаштирганман" Янгиликлар

Петр Сегрт: "Тожикистон терма жамоасида хорват футболи ва немис интизомини бирлаштирганман"

Тожикистон терма жамоаси собиқ бош мураббийи Хорватиянинг "Novi List" нашрига берган интервьюсида термадаги фаолияти ҳақида гапирди.

Хорватияликлар ўз тарихида биринчи марта қитъа турнирига йўл олган ва биринчи уринишдаёқ тарихга кирган Тожикистон терма жамоасини экзотика деб аташди.

Хорватиялик ҳамкасблар Петр Сегрт германиялик машҳур мутахассис Йоахим Лёвнинг чўқинтирган отаси эканлигини ҳам хабар қилишди.

"Мен мураббийлик сабоқларини Германияда олганман, лекин юрагимда хорват руҳини олиб юраман ва Тожикистонга айнан шу нарса керак", – деганди Сегрт Қатардаги Осиё Кубогида Иордания билан ўйин олдидан берган интервьюсида.

Унга кўра, тожикистонликлар Осиё Кубогида доим прессинг қилиб ўйнаган ва майдонда катта куч сарфлаган. Турнирдаги жамоа бир катта оиладек эди.



"Ливанни мағлуб этиб, гуруҳдан чиққанимизда кечаси билан байрам қилдик. Меҳмонхонамизда ҳамма рақсга тушди. 1/8 финалда БААни мағлуб этганимиздан сўнг худди Осиё Кубогини қўлга киритгандек хурсандчилик қилдик. Тожикистон – кичик давлат ва биз барчамиз Осиё Кубогида рўй берган ҳамма нарсадан жуда фахрланамиз", – дея қўшимча қилди Сегрт.

- Тожикистонда футбол қандай эканлигини тушунтириб бера оласизми?

- Тожикистонда биргина сунъий қопламали майдон бор ва ҳеч ким ўртоқлик ўйинларига келишни истамайди, шунинг учун биз доимий равишда меҳмонда ўйнадик. Тожикистон терма жамоаси мураббийи сифатида 23 та ўйинда устозлик қилдим, шундан бор-йўғи 2 тасини ўз майдонимизда ўтказилган.

Тожикистонлик футболчиларда хорватларга ўхшаш футболга мойиллик бор, мен буни дарҳол англадим. Шунинг учун у ерга ишлашга бордим.

Мен келганимда улар узун паслар билан ўйнашарди. Мен дарҳол айтдимки, бундай ўйин улар учун эмас, ўсиш бўлмайди.

Биз Хорватия терма жамоаси каби паслашиб ўйнай бошладик.

Тожикистонда клубларда тизимли шуғулланадиган футболчилар йўқ, улар жамоага кўчадан келиб қўшилишади. Улар тез, портловчи ва мен тўғри йўналишда йўналтирилган истеъдодга эга.

Келганимда терма жамоадаги ўртача ёш 29-30 эди, ҳозир эса 23-24 ёш. Бизда ўйин сифати борлигини билардим, Осиё Кубогида гуруҳдан чиқишимизга ишончим комил эди.



- Осиё Кубогидаги муваффақият формулангизни қандай таърифлаган бўлардингиз?

- Тожикистон терма жамоасида хорват футболи ва немис интизомини бирлаштирганман. Бу бизнинг муваффақият комбинациямиз эди.

Бу йигитлар ажойиб ва мен улар билан фахрланаман. Мен мураббийлик сабоқларини Германияда олганман, лекин юрагимда хорват руҳини олиб юраман ва Тожикистонга айнан шу нарса керак

Немис мураббийлари Япония ёки Корея Республикасида муваффақият қозонишлари мумкин, чунки у ерда интизом менталитетнинг бир қисми. Тожикистонда одамлар бизга ўхшаб кетади ва фақат интизом етарли эмас, чунки баъзида импровизация қилиш керак бўлади.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

+1   
12 апр 18:25:48
Mamadiyorov Mahmud
Тожиклар қадрига етмади, кетди, ваъда қилинган соққани тожиклар бермади шекилли
+1   
12 апр 18:22:38
Baxtiyor MYu
Шу мураббийни ишига беш баҳо. Менга қолса Бабаян ўрнига шуни Навбахорга олиб келишса-да
   
12 апр 22:41:48
ManCity_CITYZEN
obs фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Тожикистон терма жамоаси асосан Истиклол клуби футболчиларидан ташкил топган.Истиклол клуби ОЧЛ тажриба ортирди хатто Насаф ва Навбахорларга хам етарлича каршилик курсата олади.Шу туфайли бу мураббийниниг урни у кадар эмас деб уйлабман тажрибали уйинчилар купайган.
Бекор гап Насафга каршилик ку́рсата олмайди. Бошка эркатой камандаларизга каршилик ку́рсатаверсин.
   
12 апр 21:07:30
Mir Jaxon
Nega ketdingiz? degan savolni berishmabdide
   
12 апр 19:44:09
obs
Тожикистон терма жамоаси асосан Истиклол клуби футболчиларидан ташкил топган.Истиклол клуби ОЧЛ тажриба ортирди хатто Насаф ва Навбахорларга хам етарлича каршилик курсата олади.Шу туфайли бу мураббийниниг урни у кадар эмас деб уйлабман тажрибали уйинчилар купайган.
   
12 апр 18:53:02
Buran Urazmatov
Тожикистон кичик давлат дейдими сани давлатингдан каттаку
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика