UZ

Сўнгги янгиликлар

23:55ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!  7 23:45ЖЧ-2026га қуръа ташланмоқда  82 23:21"Манчестер Юнайтед" футболчиси жамоадан кетишга тайёр  0 22:58Мухлисга тупурган футболчи 4 ўйинга четлатилди  3 22:18Лингард эркин агентга айланди  0 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  6 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  6 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  4 20:13"Насаф" ва "Навбаҳор" "Пахтакор" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  3 19:59Таҳсин, Цигер, Ресан, Дориев... Championat.asia талқинида Суперлига-2025 легионерлар рамзий терма жамоаси  4 19:39Ҳаким Фузайлов: "30 тур ҳакамлар ҳақида гапирмадим"  16 19:13Отабек Нарзуллаев: "Энди Суперлигада қолиш учун курашмаймиз, кучли бешталик учун ҳаракат қиламиз"  4 18:57Эрон чемпионати. "Ўзбек дербиси"да кучлар тенг келди, Ўрунов ва Ашурматов тўлиқ ўйнади  0 18:28Александр Хомяков: "Курашишда давом этамиз"  8

"Пахтакор"даги сукунат қачонгача давом этади? Янгиликлар

"Пахтакор"даги сукунат қачонгача давом этади?

Ўзбекистоннинг энг кучли клубида ҳозир бош мураббий ким?

Бу саволга жамоанинг мухлислар ҳам, журналистлар ҳам жавоб бера олишмайди. Сабаби мавҳумликда.

Грузиялик мураббий Шота Арвеладзенинг 31 декабрь куни клуб билан тузган шартномаси якунланди. У 21 декабрь куни тунда Туркияга, оиласи билан Янги йил байрамини кутиб олишга учиб кетди. "Пахтакор" футболчилари билан хайрлашганда унинг кўзидан ёш чиқди. Четдан бу хайрлашув кўз ёшларига ўхшади. Камига 3,5 йил давомида "Пахтакор"да ишлаган Шота Арвеладзе инстаграмдаги ўз саҳифасида Алишер Усмоновга ва "Пахтакор"га миннатдорчилик билдирди. Бу хайрлашув мактубига ўхшади четдан.

Шундан кейин "Шерлар"га унинг ёрдамчиси Питер Хюистра ёки Жасур Абдураимов бош мураббий бўлиши ҳақида турли хабарлар чиқа бошлади. Бир неча кун олдин championat.asia сайти Питер Хюистра бош мураббий бўлганини эълон ҳам қилди. Аммо ўша куниёқ "Пахтакор" раддия берди ва мураббийлар штабида ҳеч қандай ўзгариш бўлмаганини эълон қилди.

Жамоа 14 январь куни йиғилади ва янги мавсумга тайёргарликни бошлайди. Бунга 5 кун вақт қолди. Ҳозиргача янги бош мураббий номи расман эълон қилингани йўқ ёки Шота Арвеладзенинг қайтиб келиб шартномани узайтиргани ҳақида хабар чиққани йўқ. Демак клуб раҳбарияти ҳамон бир қарорга келгани йўқ деган тахмин қилишимиз мумкин. Агар қарор қабул қилинганида раҳбарият дарҳол клуб матбуот хизматига бу ҳақда маълум қилган бўларди ва расмий сайтда хабар чиқарди, бунга шубҳамиз йўқ.

Эътиборлиси "Пахтакор"да бош мураббийдан бошқа барчаси маълум. Клуб қачон йиғилиши, қайси санада Дубайга учиб кетиши, жамоа қайси меҳмонхонада истиқомат қилиши, "Зенит", "Спартак" билан ўртоқлик ўйинлари қачон ва соат нечида, қайси стадионда ўтишигача маълум. Бироқ бош мураббий масаласи...

Муаллиф : Narzulla Saydullayev
Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика