UZ

Сўнгги янгиликлар

10:43Шесни ёки Пенья? Флик ўз танловини айтди  2 10:06Осиё кубоги олдидан сўнгги репетиция. Ўзбекистон U-20 терма жамоаси бугун Хитой клуби билан ўйнайди  3 09:51Микель Артета: "Ҳозир бу жуда оғриқли, лекин биз келажакка қарашимиз керак"  3 09:19 Неймар 12 йилдан сўнг "Сантос" таркибида майдонга тушди  1 08:48Расман: Сардор Қобулжонов янги мавсумда "Хоразм"да ўйнайди  1 08:15Клаудио Раньери: "Элдор Шомуродов муносиб ўйин кўрсатди"  9 07:35Суперлига. Жамоаларда амалга ошаётган трансферлар барчаси битта саҳифада   70 03:10Италия кубоги. "Милан" "Рома"ни мағлубиятга учратиб, ярим финалга йўл олди. Шомуродов бир тайм ўйнади  56 03:00"Ньюкасл" жавоб учрашувида ҳам "Арсенал"ни мағлубиятга учратиб, Лига кубоги финалига йўл олди!  7 03:00"Реал Мадрид" қўшиб берилган дақиқалардаги гол эвазига "Леганес"ни таслим этди ва Испания кубоги ярим финалига йўл олди!  33 00:50Goal нашри айни вақтда "Олтин тўп" соврини учун номзодлар рейтингини тузди  13 23:32ОКМК Шимолий Корея терма жамоасига қарши назорат ўйини ўтказади  3 23:00"Қизилқум" Туркия йиғинига жўнаб кетди. Таркибда кимлар бор?  1 22:36Мбаппе "Реал"нинг январь ойидаги энг яхши ўйинчиси бўлди  3 22:15Озарбайжондаги "ўзбек дербиси"да дуранг қайд этилди. Жалолиддинов 81 дақиқа ўйнади  6

"Пахтакор": СССР чемпионатидаги энг яхши натижага 55 йил тўлди Янгиликлар

"Пахтакор": СССР чемпионатидаги энг яхши натижага 55 йил тўлди

Теглар :  СССРПахтакор
1962 йил 18 ноябрь куни якунланган чемпионатда жамоа 6-ўринни эгаллаганди.

Ўша йили “Торпедо” Москва, “Шахтёр” Донецк ва “Зенит” Ленинград каби клубларни ортда қолдирган “Пахтакор” юқори олтиликдан ўрин эгаллаб, ўзининг Собиқ Иттифоқ чемпионатлари тарихидаги энг яхши натижасини кўрсатганди. Ушбу натижа орадан 20 йил ўтгач, 1982 йил яна такрорланган.

55 йил аввал “Пахтакор” мавсумдаги сўнгги ўйинини Тошкентда Донецкнинг “Шахтёр” жамоасига қарши ўтказган. 35 минг ишқибоз стадионда кузатган учрашувда жамоамиз 2:1 ҳисобида зафар қучган. Голларни Мухин ва Тазетдинов урган.

Биродар Абдураимов ўша мавсум 8 тўп киритиб, “Пахтакор” тўпурарига айланган. Голлардан бирини  Лев Яшин дарвозасига ургани эътиборга молик.

1962 йилги мавсумда кўрсатилган натижа сабабли “Пахтакор”нинг 14 нафар футболчиси “Спорт устаси” унвони билан тақдирланган.

Жамоани ўшанда Александр Андреевич Келлер бошқарган. Биз ушбу тарихий натижага эришган барчани табриклаб, ҳаётдан кўз юмганларни хотирлаймиз.

Юрий Пшеничников, Сулаймон Демержи, Мақсуд Шарипов, Олег Моторин, Виталий Суюнов, Станислав Семёнов, Юрий Матвеев, Вильгельм Қаҳҳоров, Владимир Тожиров, Идгай Тазетдинов, Валерий Мухин, Ҳамид Раҳматуллаев, Виктор Нерсесов, Юрий Федосов, Юрий Беляков, Биродар Абдураимов, Геннадий Красницкий, Игорь Малиновский, Анатолий Морозов, Виктор Орлов.

Клуб раҳбарияти 1962 йилги таркибда бўлган мураббий ва футболчиларга, уларнинг яқинларига ҳурматини изҳор қилади ҳамда ушбу юбилей билан табриклайди. Сизларни доим эслаймиз, ютуқларингиз билан фахрланамиз!

Рейтинг: +57   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика