"Пахтакор" "Қизилқум" билан сариқ либосда ўйнайди
11 апр 2018 12:13
Янгиликлар
"Пахтакор" "Қизилқум" билан сариқ либосда ўйнайди
Бир оз аввал эртага 6-тур доирасида ўтказиладиган "Пахтакор" ва "Қизилқум" жамоалари ўртасидаги учрашувдан аввал йиғилиш бўлиб ўтди.
Унда беллашувни яхши ташкил қилишда ёрдам берадиган турли масалалар комиссар ҳамда клублар вакиллари томонидан муҳокама қилиб ўтилди. "Пахтакор" эртанги беллашувда сариқ рангли либосда майдонга тушиши маълум бўлди. "Пахтакор" дарвозабони эса қизил либосда ўйнайди. "Қизилқум" кўк йўл-йўл либослардан фойдаланади.
"Қизилқум" мухлисларига стадиондаги 22-сектордан жой ажратилиши маълум қилинди.
"Пахтакор" ва "Қизилқум" жамоалари ўртасидаги учрашув 12 апрель, пайшанба куни 18:00да "Пахтакор" стадионида бошланади.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
"Бухоро" Табатадзенинг голи эвазига "Арал"ни ютиб, Суперлигада қолди!
The Best 2025. ФИФАнинг 2025 йилнинг энг яхши футболчиси соврини учун номзодлар рўйхати эълон қилинди
"Арқадағ" мавсумдаги барча ўйинда ғалаба қозониб, учинчи бор Туркманистон чемпиони бўлди
Фикрлар