"Пахтакор" легионерлари: кимлар қолди, кимлар кетди?
12 дек 2025 19:18
Янгиликлар
"Пахтакор" легионерлари: кимлар қолди, кимлар кетди?
Championat.asia сайти бош муҳаррири Нарзулла Сайдуллаев "шерлар" легионерлари ҳақида аниқ маълумот тақдим қилди.
"Дарвозабон Жонатан Луиз ва ҳужумчи Брайан Риаскоснинг шартномаси якунланди. Клуб улар билан келишувни узайтирмасликка қарор қилди.
Башар Ресан билан "1+1" кўринишида шартнома тузилган эди ва томонлар келишган ҳолда +1 бандини фаоллаштирди. Ироқлик футболчи 2026 йилда ҳам "Пахтакор"да ўйнайди.
Фламарион ва Заид Таҳсиннинг клуб билан 2026 йил охиригача шартномаси бор ва улар ҳам клубда қолади", – дейилади хабарда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бор аламини "Монако"дан олди
ЕЧЛ. "Барселона" бироз асабий ўтган ўйинда "Славия"ни мағлубиятга учратди
Саудиянинг "Ал-Аҳли" клуби Винисиус Жуниорга 1 миллиард евро миқдорида шартнома таклиф қилмоқчи
2024/2025 йилги мавсумнинг энг сердаромад 20 та футбол клуби эълон қилинди
Фикрлар
Riaskos zoʻr uyinchi