Ўзбекистоннинг икки гранди МТЖ аъзосига қизиқмоқда
15 дек 2025 11:57
Янгиликлар
Ўзбекистоннинг икки гранди МТЖ аъзосига қизиқмоқда
"Банияс" ярим ҳимоячиси Акмал Мозговой Ўзбекистонга қайтиши мумкин.
Бу ҳақда Championat.asia сайти мухбири Бекзод Толибов хабар берди.
"Пахтакор"ми? "Насаф"ми? Акмал Мозговойни Ўзбекистон Суперлигасига қайтариш учун шу икки клуб ҳаммадан ҳам кўпроқ курашмоқда", – дейилади хабарда.

Мозговой жорий мавсум БАА жамоаси таркибида 8 та ўйин ўтказди. Унинг клуб билан шартномаси 2027 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган. Transfermarkt портали 26 ёшли хавбекни 1 млн 300 минг еврога баҳолаган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Барселона" Испания Суперкубоги финалида "Реал"ни мағлуб этиб, бош совринни қўлга киритди
U-23 Осиё Кубоги. Математикага ўрин қолмади: Ўзбекистон Кореяни ютиб, кейинги босқичга чиқди
ШОШИЛИНЧ ХАБАР: Хаби Алонсо "Реал Мадрид"ни тарк этди!
Бугун Испания Суперкубоги финали доирасида “Эл класико” бўлиб ўтади
Фикрлар