UZ

Сўнгги янгиликлар

12:56Милан Митрович: “Футбол ҳаётга ўхшайди — ҳамма нарса режадагидек кетавермайди”  0 12:50Симоне Инзаги: "Пеп Гвардиола - энг зўри"  0 12:22Исломбек Исмоилов: "Нефтчи"га вилоят ҳокимининг таклифи билан келдим"  3 12:12Рафинья Нико Уильямс ҳақида: "Юқори сифатли футболчи"  1 11:44"Астон Вилла" "Челси" ва "Арсенал" қизиқаётган футболчиси учун 100 млн фунт талаб қилмоқда  0 11:16"CAFA Nations Cup" мусобақасида 8 терма жамоа иштирок этади  4 10:50Винисиуснинг талаблари маълум. Унинг талабларини “Реал“ қабул қилишга тайёр эмас  10 10:20“Рома“ ҳужумчисига Россиядан таклиф бор  0 09:51“Ньюкасл“ Жанубий Корея терма жамоаси аъзоси билан шартнома тузмоқчи  0 09:22“Бавария“га “Ливерпул“нинг икки нафар футболчиси керак  1 08:52Пролига. Бугун Тошкент дербиси бўлиб ўтади  1 08:24Суперлига. Бугун 2 та учрашув бор  9 07:54“Насаф“ етакчисига Қатар ва БААдан таклиф бор  9 07:25Жоэль Кожо фаолиятини Ўзбекистонда давом эттириши мумкин  9 01:47Ансу Фати янги жамоаси учун тиббий кўрикдан ўтди  2

"Пахтакор" - "Навбаҳор". Учрашув рақамлари ва маълумотлар Янгиликлар

"Пахтакор" - "Навбаҳор". Учрашув рақамлари ва маълумотлар

"Пахтакор" олий лиганинг 8-турида "Навбаҳор"га қарши Тошкентда майдонга тушади.

Учрашув арафасида жамоа таркиб борасида муаммоларга дуч келган. Ҳошимов, Тожиев ва Лобанов дисквалификация сабабли, Болтабоев, Яхшибоев ва Соҳибов жароҳат туфайли майдонга тушишмайди.

Ҳозиргача жамоалар чемпионат доирасида 50 ўйинда тўқнаш келишган. Улардан 33тасида "Пахтакор", 11тасида "Навбаҳор" зафар қучган. 6 ўйинда эса дуранг қайд этилган. "Шерлар" 90 тўп киритган бўлса, рақиб 37 гол урган. Тошкентдаги беллашувларда 22 ғалаба, 2 дуранг ва 1 мағлубият кузатилган. Ўз майдонимизда ўтган охирги 19 учрашувда жамоамиз кетма-кет муваффақиятга эришган.

Учрашувни Зокир Қодиров бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқаради. Қодиров "Пахтакор" иштирокидаги 7 ўйинда ишлаган. Уларда 5 ғалаба, биттадан дуранг ва мағлубият қайд этилган.

"ПАХТАКОР" - "НАВБАҲОР"
Ҳакамлар: Зокир Қодиров (Навоий), Обид Жумаев (Навоий), Руслан Самандаров (Навоий), Комил Расулов (Қарши).
Назоратчи:
Хушвақт Мухторов (Самарқанд).
ПФЛ вакили: Фарҳод Магометов.

Ёшлар таркиблари учрашуви 27 апрель, пайшанба куни Қибрайдаги стадионда 17:00да бошланади. Асосий жамоалар ўйини 28 апрель, жума куни "Пахтакор" стадионида 18:30да старт олади.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика