UZ

Сўнгги янгиликлар

20:23"Ўзбекистон бу салоҳияти билан 3-4 маротаба Жаҳон чемпионатига чиқиши керак эди" — Қозоғистонлик журналист Ербол Каиров билан интервью   0 19:55Сульшер Европа жамоасида иш бошлаши мумкин  1 19:30Суперлига. "Насаф" - "Қўқон-1912" 1:0 (матнли трансляция)  31 19:27"Барселона" ҳимоячиларидан бирига янги шартнома тайёрламоқда  0 19:01Манба: Германия клуби "Сўғдиёна" футболчисига қизиқмоқда  5 18:40Айбек Нурбаев: "Жайхун" футболчилари маҳаллий болалардан тузилган, аксарияти энди футболга қадам босган"  0 18:28Ўзбекистон футзал терма жамоаси Қозоғистон устидан ғалабага эришди  4 18:15Артём Петросян: "Бу ғалаба "Олимпик-MobiUz" билан ўйин олдидан руҳий томондан ишонч бағишлайди"  0 17:45Тимур Кападзе Патрик Клюйверт ўрнини эгаллаши мумкин  21 17:24Про лига. Аутсайдерлар тўқнашувида "Олимпик" устун келди  2 16:39"Интер" Англия терма жамоаси ҳимоячиси учун "Ливерпуль" билан курашмоқда  1 16:10Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Японияни мағлубиятга учратди  8 15:46Эксперт фикри. Суперлига 25-тур бошланмоқда. "Насаф" чемпионлик учун яна бир қадам ташлайдими?   6 15:20"Манчестер Юнайтед" афсонаси клубнинг ёзги трансфер кампаниясини танқид қилди  1 14:05"Рома" янги стадионга эга бўлади. Бунга Евро-2032 мезбонлиги сабаб бўлмоқда  2

"Пахтакор" Фарғонада мағлубият тасодифлигини исботлайдими? Жиззахда кимнинг имконияти юқори? — 2-тур олдидан мутахассис фикри Янгиликлар

"Пахтакор" Фарғонада мағлубият тасодифлигини исботлайдими? Жиззахда кимнинг имконияти юқори? — 2-тур олдидан мутахассис фикри

Эртадан бошлаб Суперлиганинг иккинчи тур учрашувларига старт берилади.

Доимгидек ҳар бир тур бизга бир қанча қизиқарли тўқнашувларни тақдим қилмоқда. Дейлик Фарғонада ўзбек эл класикоси номини олган "Нефтчи" - "Пахтакор" жамоалари учрашса, яраланган "аждарлар" бу сафар ўз майдонида мавсумни мағлубият билан бошлаган "Турон"ни қабул қилади. Шу ва бошқа баҳслар олдидан таниқли собиқ футболчи Анвар Ғофуровнинг фикрлари билан қизиқдик. 

Сўғдиёна

Жасур Ҳасанов О - 51'

Суперлига. 2-тур

10/03/2023, 15:30

2
:
2
Тугади

Олимпик

Отабек Жўрақўзиев - 9', Алишер Одилов - 61', Шукрон Юлдашев - 80'

45'
90'
46'  Тарик Исич (Улуғбек Абдуллаев)
46'  Ҳислат Ҳалилов (Нодиржон Сойибов)
51'  Жасур Ҳасанов О
51'  Нодиржон Сойибов
62'  Станислав Андреев (Дзенан Займович)
81'  Нодиржон Сойибов (Аюбхон Номанов)
90'  Сердер Сердеров (Даниэл Насриддинов)
9'  Отабек Жўрақўзиев
26'  Жасур Жалолиддинов
36'  Алишер Одилов
61'  Алишер Одилов
64'  Русланбек Жиянов (Темур Мамасидиқов)
78'  Отабек Жўрақўзиев (Фаррух Мухторов)
78'  Алишер Одилов (Рустам Азимов)
80'  Шукрон Юлдашев
90'  Муҳаммадазиз Иброҳимов (Сардорбек Маҳмудов)

"Сўғдиёна" - "Олимпик"

— Мезбонлар ўтган турда "Бунёдкор"дан учралган мағлубиятдан сўнг тўғри хулоса чиқарган, деб ўйлайман. Улар "Олимпик"га қарши бор имкониятларини ишга солишади. Тимур Кападзе шогирдлари кўтаринки кайфиятда етиб келишлари шубҳасиз. Таркибда иқтидорли ва ёш ижрочилар кўп. Лекин амалдаги чемпион устидан қўлга киритилган ғалабадан сўнг бўшроқ ўйин кўрсатиши эҳтимоли ҳам йўқ эмас. 

Имкониятлар: 40/60 

Нефтчи

Алексей Ларин - 51', Тома Табатадзе - 81'

Суперлига. 2-тур

10/03/2023, 18:30

1
:
2
Тугади

Пахтакор

Достон Турсунов - 90'

45'
90'
18'  Улуғбек Ҳошимов
51'  Алексей Ларин
81'  Тома Табатадзе
83'  Диёр Туропов (Иззат Абдуллаев)
83'  Улуғбек Ҳошимов (Юрий Батюшин)
90'  Мирзоҳид Ғофуров (Аббос Ғуломов)
90'  Тома Табатадзе (Мурод Бобожонов)
90'  Нурилло Тўхтасинов (Абдулло Олимов)
61'  Сардор Рашидов (Диёр Холматов)
75'  Азизбек Турғунбоев (Гиорги Папава)
80'  Одилжон Ҳамробеков
85'  Гиорги Папава
90'  Достон Турсунов
90'  Диёр Холматов

"Нефтчи" - "Пахтакор"

— "Нефтчи" яхши жамоа ва биринчи турда ўз ўйини билан буни исботлади. Лекин эртанги учрашувда умуман бошқа таркибдаги жамоага қарши майдонга чиқишади. Шуниси аниқки, Фарғонада икки жамоа учун ҳам осон ўйин бўлмайди. "Пахтакор" биринчи турда ўз майдонида "Олимпик"дан қабул қилиб олган мағлубият тасодиф эканлигини кўрсатишлари учун ҳам барча кучни сарф қилишади. Фикримча, тажрибали футболчилар бу ўйинда ўз сўзини айтади. Мазкур баҳс мутахассислари кузатиши учун ҳам қизиқарли кечади. "Нефтчи"ни шу куни етарлича ишқибозлар қўллаб-қувватлайди. 

Имкониятлар: 45/55

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика