UZ

Сўнгги янгиликлар

01:16АПЛда ойнинг энг яхши футболчиси маълум қилинди  0 00:48Никола Лазаревич: "Ким бундай майдонда футбол ўйнашга рухсат беряпти? Кимга шикоят қилишим керак? Майдонга тушиб, ҳолат қандай эканлигини кўриб олинг"  3 00:30Испания термасининг Нидерландияга қарши ўйинлар учун қайдномаси маълум қилинди  2 00:05Суперлига. "Нефтчи" ўз майдонида "Қўқон-1912" дарвозасига йўл топа олмади  0 23:50Ушбу мавсум ЕЧЛда кўп маблағни қайси клуб ишлаб топди?  0 23:45Суперлига. "Бухоро" "Қизилқум"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, Рўзиев чамаси 40 метрдан гол урди  0 23:25Саудия Арабистони. "Ал Насср" - "Ал Ҳолод" баҳси асосий таркиблари маълум!  1 23:18Улуғбек Бакаев: "Кейинги ўйинларда очиқроқ ва агрессивроқ бўлишга ҳаракат қиламиз"  7 22:59Эрон. Ўрунов ҳамда Юсупов жамоаларидан ишончли ғалаба  0 22:32Виталий Левченко: "Афсус, бундай ўйинларда гол бўлиши керак"  20 22:11Баҳром Ҳайдаров: "Дурангга ҳақли эдик"  10 21:50"Бавария" марказий ҳимоячиси сафдан чиқди  0 21:25Суперлига. Чемпионликни мақсад қилган "Нефтчи" "Қўқон-1912" билан дуранг ўйнади  89 21:24Суперлига. "Бухоро" ёш футболчиларнинг голлари эвазига "Қизилқум"ни мағлуб этди  30 20:54Пеп Гвардиола: "Биз чорак финалга муносиб эмасдик"  5

"Пахтакор": Кубок сари кураш давом этади Янгиликлар

"Пахтакор": Кубок сари кураш давом этади

30 июль, сешанба куни "Пахтакор" Ўзбекистон Кубоги ярим финал биринчи ўйинида "Насаф"ни қабул қилади.

Ҳар икки жамоа давралар оралиғидаги танаффусдан унумли фойдаланган ҳолда бўлажак учрашувларга пухта тайёргарлик кўришга ҳаракат қилди. Қаршиликлар сафида жиддий ўзгаришлар юзага келмади. Асосий таркибнинг барча футболчилари фаолиятларини "Насаф"да давом эттиришмоқда. Танаффус даврида Рўзиқул Бердиев шогирдлари ҳам бошқа жамоалар сингари назорат баҳсларида майдонга тушишди.

Жамоаларнинг кубокдаги сўнгги беллашуви 2011 йил финалда кузатилганди. Ўшанда "Пахтакор" 3:1 ҳисобида зафар қучган. Олий лигада эса биринчи даврада Тошкентда Владимир Козакнинг ягона голи жамоамизга ғалаба келтирганди. Энди эса кураш яна кубок ўйинида давом этади. "Пахтакор" ва "Насаф" ўртасидаги учрашув "Пахтакор" Марказий стадионида 30 июль куни соат 19:00да бошланади. Барча ишқибозларни кескин ўтиши кутилаётган учрашувни стадионда томоша қилишга чақириб қоламиз. Мавсумнинг энг муҳим баҳсларидан бирида футболчиларимизни қўллаб туринг. 

"Пахтакор" - "Насаф"

Ҳакамлар: Валентин Коваленко, Рафаэл Илёсов, Маъмур Саидқосимов, Бахтиёр Намозов (Тошкент).

Назоратчи: Фарҳод Абдуллаев (Тошкент).

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика