UZ

Сўнгги янгиликлар

22:25Кейн Бундеслигада Левандовскининг рекордини янгилаш ҳақида гапирди  0 21:58"Максфилд Таун"нинг 21 ёшли футболчиси ЙТҲда ҳалок бўлди  0 21:2938 ёшли Суарес "Интер Майами" билан шартномасини бир йилга узайтирди  0 21:15Қитъалараро кубок, финал. ПСЖ – "Фламенго". Таркиблар аниқ!  7 20:46Флик "Барселона" ҳақидаги маълумотларни матбуотга сиздираётган футболчини қўлга туширди  5 20:21ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари учун рекорд миқдорда соврин пуллари беради  6 20:21ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари ўртасида рекорд даражадаги пулни тақсимлайди. Ўзбекистон терма жамоаси қанча олади?  8 19:45Аллегри Суперкубок ярим финали ҳақида: "Наполи" мағлубиятлардан сўнг ғазабда. Конте қийин пайтларда ўйинчиларнинг бор кучини кўрсата олади"  0 19:35Мирзаҳаким Тўхтамирзаев: "Николай Озеров — мен учун андоза"  2 19:22"Нефтчи" мураббийлар штабида аргентиналик мутахассис иш бошлади  18 18:43Араухо қачон сафга қайтиши маълум бўлди  0 18:12Жозе Моуринью: "Матбуот билан мулоқот – ўйинчиларга гап уқтиришнинг бир усули. Мен уларга ҳам журналистларга айтган гапимни айтаман"  0 17:17Левандовски ёзда эркин агент сифатида МЛС жамоасига ўтиши мумкин  0 16:56"Реал" ТВ Лапортанинг Негрейрани танимаслиги ҳақидаги сўзларига жавобан: "Эслатиб ўтамиз, судда ёлғон гапириш – бу жиноят"  10 16:25Адейеми хотини сабаб "Боруссия"дан кетиши мумкин. Хип-хоп ижрочи Лоредана Дортмундда эмас, Европа мегаполисида яшашни хоҳламоқда  8

"Пахтакор" футболчиларида чарчоқ аломатлари бор. Бугун кўп гол кўрамиз". Нўъмон Ҳасанов бугун қайси жамоага мухлислик қилишини айтди Янгиликлар

"Пахтакор" футболчиларида чарчоқ аломатлари бор. Бугун кўп гол кўрамиз". Нўъмон Ҳасанов бугун қайси жамоага мухлислик қилишини айтди

Суперлиганинг саккизинчи туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Қўқон-1912" учрашувига қизиқиш катта, десак муболаға бўлмайди.

Мана шундай қизиқарли ўйинлар олидидан ҳаммада турлича тахминлар ва фикрлар юзага келади. Маълумот ўрнида таъкидлаш жоизки, Бахтиёр Ашурматов шогирдлари жорий мавсум Суперлига доирасида ҳали сафарда мағлубиятга учрагани йўқ. "Пахтакор" эса бир ярим ойлик танаффусдан сўнг ўз майдонида ўйин ўтказади. Икки жамоа шу кунга қадар 30 бор ўзаро тўқнаш келишган бўлиб, уларнинг 18тасида "шерлар"нинг қўли баланд келган. 7та учрашувда томонлар муроса кўчасини танлашган. 5та ўйинда "Қўқон-1912" ғалабани тантана қилган. Яқинда хабар берганимиздек "шунқорлар" 2015 йилдан бери сафарда "Пахтакор"ни мағлубиятга учрата олмаяпти.

Юқорида тилга олинган фактлардан ҳам билса бўладики, мазкур учрашув икки жамоа учун ҳам муҳимлик даражасини йўқотмайди. Биз эса қизиқарли ва шиддатли ўтиши кутилаётган баҳсдан олдин ўз вақтида мана шу икки клубда фаолият олиб борган Нўъмон Ҳасановнинг фикрлари билан қизиқдик. Маълумот ўрнида айтиб ўтиш жоиз мураббий 2015 йилнинг иккинчи ярими ва 2016 йилнинг биринчи яримида "Пахтакор", 2016 йилнинг иккинчи давраси ва 2019 йилнинг биринчи даврасига қадар "Қўқон-1912" жамоасини бошқарган. 


"Олдиндан бир нарсани айтишим керакки, бугун қизиқарли ўйин гувоҳи бўламиз. Икки жамоа ҳам чиройли ва комбинацион ўйин кўрсатмоқда. Бугун "Пахтакор" ўз мухлислари қаршисида очиқ футбол кўрсатишини тахмин қиляпман. Қолаверса "Қўқон-1912" ҳам ғалаба учун ҳаракат қилади. Уларнинг таркибида ҳужумкор ўйин намойиш қиладиган футболчилар йиғилган. Менимча кўп гол кўрамиз. Тўғри майдон эгалари кучли. Бироқ футболчиларида чарчоқ аломатлари бор. Бунинг сабаби эса сўнгги пайтларда кўп ўйинлар ўтказганидадир. "Қўқон-1912"да эса ўйинни ўз қўлига оладиган ижрочилар кўп. Мурод Ҳолмуҳаммедов стандарт вазиятларда яна ўзини кўрсатса ажаб эмас. Шунингдек дарвозабон Музаффар Абдуллаев бу йил ўз дарвозасидан кам гол ўтказди. Айни пайт Қўқондаман. Албатта "Қўқон-1912"га мухлислик қиламан",- дейди Нўъмон Ҳасанов. 

Абдулазиз Искандаров ёзиб олди

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика