

"Германияда етти йилдан бери ўйнайман. Штутгартда кўплаб дўстларим бор ва "Бавария" билан барчасини ютдим. Мен ғалаба учун ўйнайман ва марказий ҳимоячи сифатида янги лойиҳаларни кўриб чиқишга тайёрман", — дейди Павар.
Олдинроқ, Паварнинг хизматларига "Милан" ва "Реал" қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар янграган эди.
Паварнинг "Бавария" билан шартномаси 2024 йилга қадар мўлжалланган. У ушбу мавсум 20та ўйинда майдонга тушиб, 4та гол уришга эришди.



