Парехо Нагельсманни ҳурматсизликда айблади: "Баъзида осмонга қараб тупурсангиз, бу юзингизга қараб тушиши мумкин"

Alisher
13 апр 2022, 10:50
"Вильярреал" ярим ҳимоячиси Даниэль Парехо Чемпионлар Лигаси ярим финалига чиққандан сўнг "Бавария" бош мураббийи Юлиан Нагельсманни испан клубини ҳурмат қилмаганликда айблади.

"Сариқ сув ости кемаси" 1/4 финал жавоб ўйинида мюнхенликлар билан дуранг ўйнади - 1:1. "Вильярреал" икки ўйин натижасига кўра 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

"Қуръа ташлаш маросимида "Бавария"га "Вильярреал" тушди ва мен танимайдиган уларнинг мураббийи нафақат клубимизга ҳурматсизлик қилди, балки у қарама-қаршилик тақдирини илк баҳсдаёқ ҳал қилишни хоҳлашини айтди. Бу ҳурматсизлик бўлди. Баъзида осмонга қараб тупурсангиз, бу юзингизга қараб тушиши мумкин", - дейди Парехо.

"Вильярреал" финал учун "Ливерпуль" - "Бенфика" жуфтлиги ғолиби билан ўйнайди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Movistar