UZ

Сўнгги янгиликлар

02:03Ла Лига. "Атлетико" "Реал Сосьедад"га қарши ўйинда 84-дақиқада гол ўтказиб, ғалабани қўлдан бой берди  1 02:00А Серия. "Фиорентина" 3та пенальти голга айланмаган ўйинда "Милан"ни мағлуб этди, ҳакам 2та қизил карточка кўрсатди, Де Хеа эса учрашув қаҳрамонига айланди!  3 01:55Лига 1. ПСЖ меҳмонда "Ницца"ни ютолмади  0 00:34Ўзбекистон кубогининг янги эгаларига аталган карикатура  0 23:24Хендерсон АПЛга қайтиши мумкин  0 23:09РПЛ. ЦСКА Москва дербисида "Динамо"ни мағлуб этди, Файзуллаевдан навбатдаги гол  6 23:06А Серия. "Рома" "Монца" билан дуранг ўйнади, Шомуродов 86-дақиқада захирадан туширилди  12 22:57БАА чемпионати. "Ал Ваҳда" меҳмонда "Ал Айн"ни мағлуб этди, Эркинов захирада қолдирилди  1 22:50Футзал бўйича ЖЧ. Украинлар Тошкентдаги "жанг"да ғалаба қозонишди, Бразилия чемпион!  1 22:34Бундеслига. "Бавария" 6та тўп киритилган ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб, ғалабани қўлдан чиқарди  7 22:26АПЛ. "Брайтон" "Тоттенхэм"га қарши ўйинда 0:2ни 3:2га ўзгартирган ҳолда камбэк қайд этди  3 22:03Лига 1. "Ланс" меҳмонда "Страсбур" билан жанговар дуранг ўйнади, Ҳусанов баҳсда доимгидек тўлиқ ҳаракат қилди  8 21:45Футзал бўйича ЖЧ-2024. Бразилия Аргентинани мағлуб этиб, олти карра жаҳон чемпионига айланди  6 21:17Ла Лига. Левандовскининг 25 дақиқа ичида қайд этган хет-триги "Барселона"га меҳмонда "Алавес" устидан ғалабани тақдим этди  16 21:13Эрон чемпионати. "Фулад" меҳмонда "Тракторсози"ни мағлуб этди, Юсупов тўлиқ ҳаракат қилди  4

Ўзгараётган "Арсенал" ёхуд Артетанинг олдида турган вазифалар Янгиликлар

Ўзгараётган "Арсенал" ёхуд Артетанинг олдида турган вазифалар

Расмий ўйинга яқин вариантда ўтган беллашувда "Арсенал" мавсумолди охирги ўйинларда "Челси" (1:2) ва "Тоттенхэм"га (0:1) имкониятни бой берди.

Бунгача ўтган беллашувлардан фарқли равишда бу икки учрашувда "тўпотарлар" таркиби нисбатан камроқ тажрибага учраганди. Демак, таҳлил учун яхши материал мавжуд — рақиблар еврокубок йўлланмалари учун чемпионатдаги тўғридан-тўғри рақобатчилардан. Хўш, "Арсенал"нинг мавсумга тайёргарлиги қандай ўтди ва жамоадан бу мавсум нималар кутса бўлади?


Прессинг қилиш  ва тўпни йўқотибоқ курашга киришиш

Еврокубоклардан "қутилган" "Арсенал" бор кучини АПЛга сарфлаши мумкин бўлади. Мавсумолди ўйинларга эътибор берадиган бўлсак, рақибларга босим сезиларли даражада ортади. Тўпни йўқотгач, агрессив равишда рақибга босим уюштириш "Челси" билан ўйинда ҳам, "Тоттенхэм" билан беллашувда ҳам сезилди. Бироқ бу яхши йўлга қўйилган тизимнинг ишлаши эмас, ҳозирча фақат иштиёқ холос.

Биринчидан, яхшироқ прессинг уюштириш ва контрпрессингга кириш биринчи бўлимларда ўхшади. Танаффусда керакли кўрсатмаларни олган рақиб футболчиларини иккинчи бўлимда "Арсенал" аксарият вазиятлдарда прессинг билан чўчита олмади. Иккинчидан, босим қилишга ҳаракат ва жамоанинг тўпсиз юқори жойлашуви қарши ҳужум хавфини оширади. Бу имкониятдан Моура ва Сон ҳам, Вернер ва Хавертц ҳам фаол фойдаланишди ("Челси"нинг биринчи голи).


Жарима майдони ичидан зарба бериш муаммоси

Лондон жамоалари билан беллашувларда "Арсенал" бирорта ҳужумини жарима майдони ичидан йўлланган зарба билан якунламагани эътиборга лойиқ. Уиллокнинг "аристократлар" дарвозасига урилган, аммо инобатга олинмаган голини ва Саканинг "тақачилар" билан ўйиндаги омадсиз зарбасини ҳисобламасак...

Бу муаммо ўтган мавсумда ҳам йўқ эмасди. Юқори иқтидорига қарамай, Смит-Роу охирги узатмаларни топ даражада амалга ошира олмаслиги ҳеч кимга сир эмас. Роу балки шунинг учун ҳам классик "ўнликка" хос тарзда марказдан дарвоза томон йўл изламай, қанотга ўтиб кетишни маъқул кўрар. Ўтган мавсум бу ишни Эдегор бажарганди, ҳозирги таркибда бошқа вариант ҳам йўқ.

Муаммони икки хил усулда ҳал қилиш мумкин. Биринчиси — ҳар ўйин голли узатмаларни етказиб бера оладиган, ҳужумчиларга вазият яратиб бера оладиган сифатли "ўнлик"ни таклиф қилиш — Мэдиссон, Эдегор, балки, Ауар. Иккинчиси — баланд бўйли якунловчи топиш, масалан, Тэмми Абрахам. Бундай футболчи марказдаги бўшлиқни, қанотларга кўпроқ урғу бериш ва ҳар икки қанотдан узатиладиган тўплар билан ёпиши мумкин. Лондонга кўчиб ўтиши мумкин дейилган Лаутаро бу ролга мос тушмайди ва катта эҳтимол билан ақлли плеймейкерсиз ўз имкониятларини тўлиқ кўрсата олмайди.


Асосий таркиб ва захира ўртасидаги улкан тафовут

Мўжиза юз бермади. Ҳеч қачон топ футболчи сифатида кўрилмаган Мари ва Эль-Ненни мавсумолди тайёргарликда танқидлар остида қолиб кетди. Баъзи ўйинларда Холдинг ҳам ишончли ўйин кўрсата олмади. Виллианга ҳам саволлар етарли. Ваҳоланки, бугунги ҳолатда айнан шу йигитлар яқин захира ҳисобланади.

"Арсенал" таркибни тозалаш ва ойлик маош рақамларини камайтиришда яхши ишламоқда. Бироқ бу жамоада ички рақобатни керакли даражада ушлаб қолиш учун етарли бўлмаяпти. Клуб бор камчиликларни ҳал қилиш билан оввора ва мавсумга захира дарвозабонисиз келмоқда, ўринбосар "ўнлиги" йўқ, марказий ҳужумчи чизиғида ҳам тушунарсиз ҳолат (Ляказетт ва Нкетиянинг шартномаси якунигача бир йил қолди).

Шу вақтнинг ўзида жамоада ҳар иккала қанот ҳимоясида 3 нафардан футболчи бор. Виллиан ва Колашинац биргаликда йилига деярли 20 миллион евро маош олади. Натижада, ҳозирча клубдаги вазият қуйидагича: икки жароҳат Мари ва Эл-Неннини айтайлик "Сити" ёки "Ливерпуль"га қарши учрашув учун асосий таркиб аъзосига айлантирмоқда. Бу ёз муаммоларни тўлиқ ҳал қилиш учун етарли имконият мавжуд эмас.


Кучли индивидуал ҳаракатлар

Қизиқ савол — Пепе ўтган мавсум охирида бўлгани каби спорт формасини ушлаб тура оладими? Мавсумолди учрашувлар Николяни бунга қодирлигига ишора бермоқда. Голлар ёмғири бўлмаган бўлса-да, ивуарлик жамоадошлари ҳаракатларини инобатга олиб, керакли жойда дриблингни ишга солишни, шунчаки рақибга босим уюштириш эмас, онгли дадил прессингга ўтишни уддалади ва умуман олганда, майдонда ажралиб тура олди.

Ҳужумкор ярим ҳимоячи ролида Смит-Роу зарур вақт қанотларга ўтиб, муносиб даражада ҳаракат қила олди. Бир қарашда ёш футболчи ўтган мавсумдагидан ҳам ишончлироқ ҳаракат қилмоқда. Футболчи мушакларида оғриқ сезмагани ва жароҳат олмагани ҳам мухлисларни хурсанд қилгани бор гап. Агарда клуб ҳужумкор ярим ҳимоячи харид қиладиган бўлса, ёш Эмиль кўпроқ қанотга туширилса ажаб эмас. Нима бўлган тақдирда ҳам, жамоа "ўнлигини" оғир мавсум кутиб тургани аниқ.

Бен Уайт "Тоттенхэм" билан яхши ўйин ўтказди ва икки бор фантастик тарзда "Арсенал"ни "Челси"га қарши тўқнашувда қутқариб қолди. Бу қадар ёрқин ўйинни янги келган футболчи учун одатий иштиёққа йўйиш мумкин, лекин марказий ҳимоячи шу куни сўнгги икки йилдаги энг яхши ҳислатларини намоён эта олди. Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, тўлиқ мослашув жараёнидан кейин Бен жамоавий босимдаги камчиликларни "ёпиб", ҳимоядан чиқишни тезроқ ва ностандарт бўлишини таъминлаши кутилмоқда.


Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика