UZ

Сўнгги янгиликлар

00:15Ўзбекистон U-17 терма жамоаси "Чертаново" билан дуранг ўйнади  6 23:57"Реал" Конатени нишонга олди  2 23:28"Пахтакор" бугун Камолиддин Тожиевни бош мураббий этиб тайинлади, аммо унда Про лицензияси йўқ  1 23:14Расман: "Арсенал" Гёкерешни 63,5+10 млн еврога сотиб олди  2 22:58Гёкереш тиббий кўрикдан ўтди ва "Арсенал" билан шартнома имзолади (Фабрицио Романо)  2 22:35Назорат ўйини. "Нефтчи" ФарДУни аяб ўтирмади, Нимели ва Марушичдан дубль  5 22:17Александар Митрович - "Манчестер Юнайтед"нинг янги мақсади  0 21:45Назорат учрашуви. "Пахтакор" ва "Бунёдкор" жамоалари ўртасидаги ўйинда ғолиб номи аниқланмади  8 21:22"Тоттенхэм" Родриго учун курашга киришди  1 20:47"Манчестер Сити" Эдерсонни сотишга тайёр  2 20:20Ўртоқлик ўйини. "Сурхон" "Бухоро"дан устун келди  6 19:58"Ливерпуль" Англия терма жамоаси вингерини нишонга олди  3 19:00Ўртоқлик ўйини. "Милан" Гонконгда "Ливерпул"ни мағлуб этди  4 18:40"Реал" "Арсенал" билан учрашув учун делегация тайёрламоқда  9 17:55Тодоров Тошкентнинг бошқа клубига ўтди  0

Ўзбекистон Вьетнамда Фаластинга ютқазди Янгиликлар

Ўзбекистон Вьетнамда Фаластинга ютқазди

Хабарингиз бор Равшан Хайдаров бошчилигидаги Ўзбекистон олимпия терма жамоамиз ҳозирда Индонезияда бўлиб ўтадиган Осиё ўйинларида ишитрок этиш учун Тошкентда йиғин ўтказмоқда.

Суннатилло Абдурасулов бошчилигида Ўзбекистон олимпия терма жамоаси эса айни кунларда Вьетнамдаги "Vinaphone-2018" халқаро мусобақасида иштирок этяпти.

Биринчи тур ўйинида Уммон олимпия терма жамоасига қарши майдонга тушиб, дуранг қайд этган футболчиларимиз иккинчи ўйинда Фаластин олимпия терма жамоасига 1:2 ҳисобида мағлуб бўлишди. Фаластинликлар томонидан киритилган 2 та голга Ўзбекистон олимпия терма жамоаси 1 та гол билан жавоб бера олди. Гол муаллифи - Нурилло Тўхтасинов.

Вьетнамдаги халқаро мусобақа Ўзбекистон олимпия терма жамоасига номзод бўлган футболчиларни синовдан ўтказиш, уларга халқаро ўйинлар тажрибасини тақдим қилиш ва саралаб олиш вазифасини бажариб беради.

Вакилларимиз мусобақадаги сўнгги ўйинни 7 август куни мусобақа мезбони Вьетнамга қарши  ўтказишади.

Рейтинг: -94   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика