Нурлан Ибраимов: "Бу ғалабалар бутун халқимизники"

Iskandarov Abdulaziz
23 сен 2026, 10:45
Ўзбекистон олимпия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Нурлан Ибраимов гуруҳ босқичидан ўрин олган Вьетнамга қарши ўйиндан сўнг фикрлари билан бўлишди.

"Худога шукур юзимиз ёруғ бўлди. Бу ғалаба фақат бизники эмас, бутун халқимизники. Шу юртимиз, ота-онамиз учун ҳаракат қиламиз. Мазкур беллашувни эсдан чиқариб чорак финалга ҳозирлик олиб боришимиз керак. Рақиб танламаймиз, фақат ғалаба учун майдонга чиқамиз",- дейди Нурлан Ибраимов.

Маълумот учун, чорак финалда Саудия Арабистони билан тўқнаш келамиз. Ушбу баҳс 25 сентябрь куни бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Ўхшаш янгиликлар


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: Olamsport.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›