UZ

Сўнгги янгиликлар

12:05Неймар ижтимоий тармоқларда Мбаппени ҳақорат қилди  4 11:43Ўзбекистон футзал терма жамоасининг Ироққа қарши учрашувини баҳрайнлик рефери бошқаради  2 11:22"Пахтакор-79" ПФЛ талабини бажармагани учун Биринчи лигадан четлаштирилиши мумкин  0 10:47Шерзод Эсанов: «Биз Андижон халқи ва »Андижон« мухлислари учун бор кучимизни майдонда берамиз»  7 10:20«Манчестер Сити»нинг ёзги асосий трансфер мақсади маълум  10 09:52Англия клублари 9 йил аввалги нохуш натижани такрорлашди  6 09:26Иброҳимҳалил Йўлдошев: «Осиё кубогига келишим жуда қийин бўлди»  4 09:01Клопп жамоасини Европа лигасидан чиқиб кетгани ҳақида фикр билдирди  3 08:36Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-турга старт берилади  0 08:10Футзал. Бугун терма жамоамиз 2-турда майдонга тушади  0 07:47«Байер» навбатдаги рекордни ўрнатди   6 07:05U-23 Осиё кубоги. Иордания - Қатар 1:2   0 07:00U-23 Осиё кубоги. Индонезия - Австралия 1:0   0 06:55Европа лигаси. "Марсель" - "Бенфика" 1:0 (Пенальтилар 4:2)   0 06:50Европа лигаси. "Рома" - "Милан" 2:1   0

Ўзбекистон U-20 Бразилияга қарши ўйнаши мумкин Янгиликлар

Ўзбекистон U-20 Бразилияга қарши ўйнаши мумкин

Бразилия футбол федерацияси расмий твиттерининг ёзишича, мамлакат U-20 терма жамоаси 15-27 апрель кунлари Испанияда йиғин ўтказади ва унда учта ўртоқлик ўйинида қатнашади.

Доминикан Республикаси ва Ироқ билан келишув амалга ошиб бўлган. Учинчи рақиб эса Ўзбекистон ёки Сенегал термаси бўлиши кутилмоқда.

Бразилия футбол федерацияси U-20 терма жамоасининг Испанияда ўтадиган йиғинда қатнашувчи футболчилар рўйхатини маълум қилди:

Дарвозабонлар: Каки, Кауа Сантос, Микаеэль.

Футболчилар: Артур, Винисиус Тобиас, Каики Бруно, Патрик, Бералдо, Мишель, Роберт, Каики Мело, Андрей, Гомес, Александр, Роналд, Луис Гильерме, Эндрик, Жовани, Леонардо, Витор Роке, Гильерме Биро, Жоване, Педриньо.

Маълумот учун, Ўзбекистон U-20 терма жамоаси яқинда Осиё чемпиони бўлган ва ҳозир бўлажак Жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўрмоқда.

Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика