UZ

Сўнгги янгиликлар

17:53Суперлига. 21-турнинг қолдирилган ўйинида "Динамо" "Андижон"ни мағлуб этди  18 17:37Жуд Беллингем "Реал"ни тарк этиши мумкин. "Манчестер Сити" катта таклиф тайёрламоқда  2 16:50Зиркзее "Манчестер Юнайтед"ни тарк этиши мумкин  1 16:21Хорватия U-17 бош мураббийи: "Ўзбекистон кучли жамоа. Буни қўрққанимдан эмас, ҳурмат юзасидан айтяпман"  5 15:36Холанд Криштианунинг "абадий" рекордини янгилай оладими? Бунга неча йил талаб этилади?   11 14:44Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U-23 Вьетнамни мағлуб этди  6 14:24ПСЖ Винисиус учун лойиҳа тайёрламоқда. Парижликлар бразилияликни текинга қўлга киритишмоқчи  5 13:22Гарсия "Реал"дан кетадими?  2 12:04"Манчестер Юнайтед" Онана бўйича қарор қабул қилди  1 11:24АПЛ клублари "Бавария" кўзлаган ўйинчини илиб кетмоқчи  0 10:49"Барселона"нинг икки нафар футболчиси турк клубига ўтиши мумкин  7 10:22Ҳиндистон Аргентина билан ўртоқлик учрашуви учун катта миқдорда пул тўлайди ва бир нечта шартлар қўяди  19 09:55"Ливерпуль" Салоҳнинг ўринбосарига 200 миллион евро тўлашга тайёр  4 09:27Флорентино Перес муддатидан аввал президентликдан кетмоқчи  19 09:00Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди  33

Ўзбекистон U-19 терма жамоаси БАА ёшлар терма жамоаси билан ўртоқлик ўйини ўтказади Янгиликлар

Ўзбекистон U-19 терма жамоаси БАА ёшлар терма жамоаси билан ўртоқлик ўйини ўтказади

Биласиз, жорий йилнинг ноябрь ойида U-19 Осиё Чемпионати-2020 саралаш баҳслари ўтказилади.

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси айни пайтда Саудия Арабистони мезбонлик қиладиган саралаш баҳсларига тайёргарлик жараёнини давом эттирмоқда.

Отабек Ғуломхўжаев бошчилигидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси тайёргарлик доирасида бир қатор мусобақа ва ўртоқлик ўйинларида майдонга тушмоқда. Яқиндагина мазкур ёш тоифасидаги терма жамоамиз Таиландда ўтказилган “GSB Bangkok Cup” мусобақасида иштирок этди ва 3-ўринни эгаллади.

Октябрь ойи сўнггида терма жамоамиз яна бир халқаро ўртоқлик ўйинида майдонга тушади. 20 октябрь – 1 ноябрь кунлари  Бирлашган Араб Амирликлари ёшлар терма жамоаси Тошкентда йиғин ўтказади. Мазкур йиғин доирасида Ўзбекистон ҳамда БААнинг U-19 терма жамоалари ўзаро ўртоқлик ўйинида баҳс юритишади. Учрашув 30 октябрь санасида бўлиб ўтади.


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика