UZ

Сўнгги янгиликлар

10:45Саудия клублари Ҳарри Магуайрга қанча маош таклиф қилгани маълум  0 10:09Вильям Салиба қанча муддатга сафдан чиққани маълум  2 09:30Here we go! Онана "Манчестер Юнайтед"ни тарк этмоқда  10 08:58"Ал Аҳли" Франция U-21 аъзосини 25 миллион еврога сотиб олди  2 08:17Роналду Мессидан ўтиб кетди  14 07:50ЖЧ-2026 саралаши. Португалия Арманистон устидан 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди, Англия Андоррани енгди, Сербия эса Латвиядан устун келди  5 07:35Дембеленинг жароҳати жиддий бўлиб чиқди. Унинг қанча муддатга сафдан чиққани эълон қилинди  5 23:05Самарқандда хайрия учрашуви: "Динамо" фахрийлари Ўзбекистон МТЖ афсоналари учрашувида 8 та гол урилди  15 22:31Данни Блинд "Аякс"ни тарк этади  0 22:02Расман: "Барселона" собиқ футболчиси Ашурматов ва Машариповнинг жамоадошига айланди  4 21:22U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Қирғизистон билан дуранг ўйнади  79 21:09Суперлига 21-тур ҳакамлари расмийлари маълум. Марказий тўқнашувни ким бошқаради?  4 20:30Интервью. Жоэль Кожо: "Динамо"га қайтишим мумкин эди, лекин "Истиқлол"ни фақат "Нефтчи" рози қила олди"  5 20:00УEФА 11 сентябрь куни "Вильярреал" – "Барселона" ўйини қаерда ўтиши ҳақида қарор қабул қилади  3 19:38"Барселона" футболчиси жароҳати сабаб терма жамоа ихтиёрини тарк этди  3

Ўзбекистон терма жамоасининг бугунги машғулоти ҳақида (ФОТО+ВИДЕО) Янгиликлар

Ўзбекистон терма жамоасининг бугунги машғулоти ҳақида (ФОТО+ВИДЕО)

Бугун Эктор Купер бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси ўзининг навбатдаги йиғинига киришди.

Кунинг биринчи ярмида Тошкентдаги "City Palace" меҳмонхонасида тўпланган терма жамоамиз илк машғулотни соат 16:30да ТТМИ стадионида ўтказди.

Машғулотда йиғинга жалб этилган 4 нафар (Одил Аҳмедов, Элдор Шомуродов, Достон Ҳамдамов ва Отабек Шукуров) легионерлардан ташқари барча футболчилар иштирок этишди. Легионерлар эса дам олиш кунлари бўлиб ўтадиган тур учрашувларидан сўнг терма жамоамиз ихтиёрига етиб келишади.




Эктор Купер мазкур йиғинга таклиф этган футболчилар рўйхати:

Дарвозабонлар:
Игнатий Нестеров (“Локомотив”)
Элдор Суюнов (“Пахтакор”)
Роман Абдулов (АГМК)
Ўткир Юсупов (“Қўқон-1912”)
 
Ҳимоячилар:
Егор Кримец (“Пахтакор”)
Анзур Исмоилов (“Локомотив”)
Шерзод Аъзамов (“Пахтакор”)
Достон Турсунов (“Нефтчи”)
Олег Зотеев (“Локомотив”)
Владимир Козак (“Пахтакор”)
Акмал Шораҳмедов (“Пахтакор”)
Даврон Ҳошимов (“Навбаҳор”)
 
Ярим ҳимоячилар:
Одил Ҳамробеков (“Насаф”)
Азиз Ҳайдаров (“Бунёдкор”)
Жалолиддин Машарипов (“Пахтакор”)
Жавоҳир Сидиқов (“Қўқон-1912”)
Икром Алибоев (“Локомотив”)
Одил Аҳмедов (“Шанхай СИПГ”, Хитой)
Элдор Шомуродов (“Ростов”, Россия)
Отабек Шукуров (“Шаржа”, БАА)
Достон Ҳамдамов (“Анжи”, Россия)
 
Ҳужумчилар:
Иван Нагаев (“Қизилқум”)
Марат Бикмаев (“Локомотив”)
Ҳусниддин Ғофуров (“Локомотив”)


Купер эълон қилган таркибдан ўрин олган дарвозабон Ботирали Эргашев жароҳати боис мазкур йиғинда иштирок эмаслиги ойдинлашди. Унинг ўрнига эса охирги пайтларда Суперлигада ишончли ўйинлари билан эътибор қозонган, ўтган турда сайтимиз орқали "тур дарвозабони" дея эътироф этилган АГМК посбони Роман Абдулов чақирилган.



Ўзбекистон терма жамоасининг бугунги машғулотида Купер ёрдамчиси, жисмоний тайёргарлик бўйича жавобгар мутахассис Антонио Сариоглу кўринмади. Маълум бўлишича, жисмоний тайёргарлик бўйича мутахассис бугун кечқурун Тошкентга учиб келади ва эртадан футболчиларни шуғуллантиришни бошлайди. Қолган мураббийлар штабидаги мутахассислар ўз ўрнида ишни давом эттиришмоқда.



Денис Иванков одатдагидек дарвозабонлар билан ишни давом эттирмоқда. Унинг қўл остида ўтган йиғинга нисбатан иккита янги ном пайдо бўлган. Терма жамоадан илк бор чақирув олган "Қўқон-1912" дарвозабони Ўткир Юсупов ҳамда АГМК кипери Роман Абдулов қолган ҳамкасблари Игнатий Нестеров ва Элдорбек Суюнов сингари машғулотларда қаттиқ ишлашмоқда.

Футболчиларни йигалёзди машқларини эса Купернинг яна бир ёрдамчиси Маҳмуд Фаёз Муҳаммад ўтказмоқда. Карлос Фантагуцци эса тактик таҳлил билан шуғулланмоқда.



Шунингдек, ўтган йиғинда терма жамоамиз бош маъмури бўлган Бахтиёр Исмоилов ўрнига Сарвар Тожиев ишни давом эттирмоқда. Қолган ўзгаришлар ҳозирча кузатилгани йўқ.

Эслатиб ўтамиз, "Крилья Советов"да ўйнаётган ҳимоячимиз Виталий Денисов жароҳати боис мазкур йиғинга чақирилмагани ЎФА томонидан айтилганди.


ФОТОГАЛЕРЕЯ. Ўзбекистон МТЖнинг машғулоти 



Эктор Купер эътиборига тушган ва рўйхатга кирмаган футболчилар ҳақида

Купер МТЖга чақирмаган футболчиларнинг "жаҳли" чиқди


TAS-IX

 


TAS-IX эмас


ФОТОГАЛЕРЕЯ. Ўзбекистон МТЖнинг машғулоти


Фото: Нарзулла Сайдуллаев - "Facebook", "Instagram"

Видео: Жаҳонгир Файзуллаев  "Instagram"

Шаҳбоз Беғамов - "Telegram""Instagram""Twitter""Facebook" 

Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика