UZ

Сўнгги янгиликлар

08:50"Рома" ҳужумкор ярим ҳимоячи билан шартнома тузди  0 08:22Жейдон Санчо трансфер ойнасининг сўнгги дақиқаларида АПЛнинг бошқа жамоасига ўтди  4 08:20Туркия чемпионати. "Фенербахче" ўз уйида ғалаба қозонди, Тадис иккинчи голини дарвозабоннинг устидан ташлаб қўйди  0 07:54Расман. Англия терма жамоаси ҳужумчиси фаолиятини Саудияда давом эттиради  2 07:45А Серия. "Интер" - "Аталанта", Тюрамнинг дубли ва Барелланинг ажойиб голи "Интер"га йирик ғалаба тақдим этди  0 07:29"Арсенал" трансфер ойнасининг сўнгги кунида ажойиб ҳаридни амалга оширди  0 01:45А Серия. "Интер" "Аталанта"ни "аямай савалади"  6 01:39Расман: "Манчестер Юнайтед" 60 миллионлик трансферни эълон қилди  5 01:00Расман: Шомуродовнинг рақобатчиси "Рома"дан кетди  12 00:46Расман: МЮ футболчиси Конте жамоасига ўтди  6 00:27Сергей Лушчан: "Қизил карточка, хатолар ва амалга оширилмаган пенальти барчаси яхшиликка"   18 23:48Камолиддин Тожиев: "Бугун бизнинг кунимиз эмас экан"  18 23:26Александр Хомяков: “Бугун байрам... ”  6 23:18Эрон. Остон Ўрунов мавсумдаги биринчи голини Ўткир Юсуповга урган учрашув якунланди  8 23:03Февзи Давлетов: “Мағлубиятга лойиқ эмасдик”  10

Эктор Купер эътиборига тушган ва рўйхатга кирмаган футболчилар ҳақида Янгиликлар

Эктор Купер эътиборига тушган ва рўйхатга кирмаган футболчилар ҳақида

Эктор Купер октябрь ойидаги йиғинда Ўзбекистон терма жамоасига таклиф этган футболчилар рўйхатини эълон қилди.

Биз эса Эктор Купернинг иккита йиғинига таклиф этилган ва МТЖдан четга қолган футболчилар хусусидаги қизиқарли статистикани эътиборингизга тақдим этамиз.


Эктор Купер октябрь ойидаги йиғинга чақирилган футболчилар рўйхати:

Дарвозабонлар:
Игнатий Нестеров (“Локомотив”)
Элдор Суюнов (“Пахтакор”)
Ботирали Эргашев (“Навбаҳор”)
Ўткир Юсупов (“Қўқон-1912”)

Ҳимоячилар:
Егор Кримец (“Пахтакор”)
Анзур Исмоилов (“Локомотив”)
Шерзод Аъзамов (“Пахтакор”)
Достон Турсунов (“Нефтчи”)
Олег Зотеев (“Локомотив”)
Владимир Козак (“Пахтакор”)
Акмал Шораҳмедов (“Пахтакор”)
Даврон Ҳошимов (“Навбаҳор”)

Ярим ҳимоячилар:
Одил Ҳамробеков (“Насаф”)
Азиз Ҳайдаров (“Бунёдкор”)
Жалолиддин Машарипов (“Пахтакор”)
Жавоҳир Сидиқов (“Қўқон-1912”)
Икром Алибоев (“Локомотив”)
Одил Аҳмедов (“Шанхай СИПГ”, Хитой)
Элдор Шомуродов (“Ростов”, Россия)
Отабек Шукуров (“Шаржа”, БАА)
Достон Ҳамдамов (“Анжи”, Россия)

Ҳужумчилар:
Иван Нагаев (“Қизилқум”)
Марат Бикмаев (“Локомотив”)
Ҳусниддин Ғофуров (“Локомотив”)

Мазкур йиғинга Россиянинг “Крилья Советов” жамоаси ҳимоячиси Виталий Денисов ҳам чақирилганди. Аммо жароҳати сабабли Денисов йиғинда иштирок эта олмайдиган бўлди.



Эктор Купер ўтган йиғинда жалб этган ва бу йиғиндан четда қолган футболчилар рўйхати:

Дарвозабонлар:
Мурод Зуҳуров ("Бунёдкор")
Санжар Қувватов ("Насаф")


Ҳимоячилар:
Фарруҳ Сайфиев ("Пахтакор")
Ислом Тўхтахўжаев ("Локомотив")
Мурод Холмуҳаммедов ("Қўқон-1912")
Санъат Шихов ("Бухоро")


Ярим ҳимоячилар:
Жавлон Иброҳимов ("Бунёдкор")
Сардор Мирзаев ("Локомотив")
Сардор Собирхўжаев ("Бунёдкор")
Сардор Рашидов ("Локомотив")
Санжар Турсунов (“Тэджон Ситизен”, Ж.Корея”)
Шоҳруҳ Гадоев (“Тэджон Ситизен”, Ж.Корея”)

Ҳужумчилар:
Игорь Сергеев (“Пахтакор”)
Темурхўжа Абдухолиқов (“Локомотив”)


Ҳар иккала йиғинда жалб этилган футболчилар рўйхати:

Дарвозабонлар:
Игнатий Нестеров (“Локомотив”)
Элдор Суюнов (“Пахтакор”)

Ҳимоячилар:
Егор Кримец (“Пахтакор”)
Анзур Исмоилов (“Локомотив”)
Шерзод Аъзамов (“Пахтакор”)
Олег Зотеев (“Локомотив”)
Владимир Козак (“Пахтакор”)
Акмал Шораҳмедов (“Пахтакор”)


Ярим ҳимоячилар:
Азиз Ҳайдаров (“Бунёдкор”)
Одил Аҳмедов (“Шанхай СИПГ”, Хитой)
Элдор Шомуродов (“Ростов”, Россия)
Отабек Шукуров (“Шаржа”, БАА)


Ҳужумчилар:
Иван Нагаев (“Қизилқум”)
Марат Бикмаев (“Локомотив”)
Ҳусниддин Ғофуров (“Локомотив”)




Купер илк маротаба йиғинга жалб этган футболчилар рўйхати:

Дарвозабонлар:
Ботирали Эргашев (“Навбаҳор”)
Ўткир Юсупов (“Қўқон-1912”)

Ҳимоячилар:
Достон Турсунов (“Нефтчи”)
Даврон Ҳошимов (“Навбаҳор”)

Ярим ҳимоячилар:
Одил Ҳамробеков (“Насаф”)
Жалолиддин Машарипов (“Пахтакор”)
Жавоҳир Сидиқов (“Қўқон-1912”)
Икром Алибоев (“Локомотив”)
Достон Ҳамдамов (“Анжи”, Россия)


Ёшлар терма жамоасидан МТЖга чақирилган футболчилар рўйхати:

Дарвозабон:
Ботирали Эргашев (“Навбаҳор”)


Ҳимоячи:
Достон Турсунов (“Нефтчи”)


Ярим ҳимоячилар:
Одил Ҳамробеков (“Насаф”)
Жавоҳир Сидиқов (“Қўқон-1912”)
Достон Ҳамдамов (“Анжи”, Россия)


Ёшлар терма жамоасидаги МТЖга потенциал номзод саналган, аммо Купер йиғинга жалб этмаган футболчилар рўйхати:

Ҳимоячилар:
Акром Комилов ("Бунёдкор")
Рустам Ашурматов ("Бунёдкор")

Ярим ҳимоячилар:
Жасур Яхшибоев ("Пахтакор")
Азиз Ғаниев ("Насаф") *жароҳат

Ҳужумчилар:
Забиҳилло Ўринбоев ("Металлург")
Бобир Абдихолиқов ("Насаф")



Суперлигада ёрқин футбол ўйнаётган, аммо МТЖнинг октябрь ойидаги йиғинидан чақирув олмаган футболчилар рўйхати:

Ҳимоячилар:
Дилшод Аҳмадалиев ("Бунёдкор")
Шуҳрат Муҳаммадиев ("Локомотив")
Фарруҳ Сайфиев ("Пахтакор")
Жаҳонгир Меҳмонов ("Навбаҳор")
Абдуқаҳҳор Хожиакбаров (АГМК)
Азамат Исроилов (АГМК)

Ярим ҳимоячилар:
Аъзам Алиев ("Навбаҳор")
Шароф Муҳитдинов ("Насаф")
Азиз Турғунбоев ("Навбаҳор")
Хуршид Ғиёсов ("Бунёдкор")
Сардор Собирхўжаев ("Бунёдкор")
Жавлон Иброҳимов ("Бунёдкор")
Ислом Исоқжонов ("Металлург")
Сардор Рашидов ("Локомотив") *жароҳат
Сардор Мирзаев ("Локомотив")
Санжар Шоаҳмедов ("Локомотив")
Жасур Ҳасанов (АГМК)

Ҳужумчи:
Темурхўжа Абдухолиқов ("Локомотив")


Купер мазкур йиғинга таклиф этмаган легионерлар рўйхати:

Вадим Афонин ("Оренбург", Россия)
Виталий Денисов ("Крилья Советов", Россия) *жароҳат
Сервер Жепаров ("Жетису", Қозоғистон)
Шоҳруҳ Гадоев  (“Тэджон Ситизен”, Ж.Корея”)
Санжар Турсунов (“Тэджон Ситизен”, Ж.Корея”)
Баҳодир Насимов ("Кешла", Озарбойжон)
Фозил Мусаев ("Жубило Ивата", Япония) *жароҳат
Вагиз Галиулин ("Тамбов", Россия)


Қайси жамоалардан қанча футболчи МТЖга таклиф этилди?
"Локомотив" - 6
"Пахтакор" - 6
"Қўқон-1912" - 2
"Навбаҳор" - 2
"Бунёдкор" - 1
"Насаф" - 1
"Нефтчи" - 1
"Қизилқум" - 1
Легионерлар - 4


- Купер октябрь ойидаги йиғинга таклиф этган футболчилар ичидан фақатгина дарвозабон Ўткир Юсупов илк маротаба терма жамоадан чақирув олган футболчи саналади.


Қизиқ факт: Ўтган йиғинга жалб этилган, аммо ўртоқлик учрашувларида (Сурия, Эрон) умуман ўйнамаган Мурод Зуҳуров, Санжар Қувватов, Мурод Холмуҳаммедов ва Шоҳруҳ Гадоевни Купер бу гал терма жамоага чақирмади.

Эслатиб ўтамиз, Купер сентябрь ойидаги илк йиғинига Шерзод Аъзамов, Азиз Ҳайдаров ва Шуҳрат Муҳаммадиевни таклиф этганди. Бироқ мазкур футболчилар жароҳатлари боис йиғинда ва ўтказилган икки ўртоқлик беллашувида иштирок этишмаган.

Бу шунчаки Купер МТЖга таклиф этган ва жалб этмаётган футболчилар ҳақидаги статистик маълумот тариқасида тақдим этилди.

Рейтинг: +63   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика