UZ

Сўнгги янгиликлар

20:51Златан А Серия, АПЛ ва ЛаЛигани солиштирди  0 20:28Пьер-Эмерик Обамеянг: "Бу жуда катта хато бўлганди"  0 19:57АҚШ ФИФАга Кеннеди марказини 2026 йилги ЖЧ қуръаси учун бепул тақдим этади  0 19:34"Бавария" Меньян учун "Челси" билан рақобатлашади  1 19:07Интизом — энг муҳими. Аморим МЮда қатъий қоида жорий қилди  0 18:41Қозоғистон клублари Левченко, Абрамов ва Кападзега қизиқмоқда  14 18:14Салоҳ етакчилигидаги Миср Ўзбекистон билан ўйинга тайёрланмоқда  7 17:52Расман: Манчини Қатар клубида иш бошлади  1 17:30Франция бугун масалани ҳал қила оладими ва Грузиянинг сўнгги имкони! Барчаси терма жамоаларнинг топ ўйинлари ҳақида  0 17:10Мисрлик журналист: "Ўзбекистонга қарши учрашув Африка Кубоги учун услубни синовдан ўтказиш имконияти дегани. Салоҳ Месси эмас"  2 16:46"Реал" стадиони номига ўзгартириш киритди  7 16:20Кристенсен: "Умид қиламанки, "Барселона"да қоламан. Менда Б режа йўқ"  1 15:51Жеррард Англия жамоаси бошқарувига келиши мумкин  0 15:27Ўзбекистонлик ҳакамлар Португалия – Бельгия баҳсида ишлайди  2 14:53Ҳоланд, Нету, Винисиус Европанинг энг тезкор футболчилари қаторидан жой олди  4

Эктор Купер: "Эртага Сурия тарихий натижа қайд этиши мумкин" Янгиликлар

Эктор Купер: "Эртага Сурия тарихий натижа қайд этиши мумкин"

Осиё кубоги учинчи туридан ўрин олган Сурия ва Ҳиндистон терма жамоалари ўртасидаги ўйиндан олдин Сурия миллий жамоаси устози Эктор Купер матбуот анжуманида қатнашди.

Матбуот анжумани давомида Эктор Купер эртанги ўйин қанчалик муҳим экани ва агарда жамоа ғалаба қозонса, бу Сурия футболи учун тарихий натижа бўлиши мумкинлигини алоҳида таъкидлади.

"Эртага жуда қийин ўйин бўлади. Ҳиндистон устидан қозонилган ғалаба Сурия терма жамоасига тарихдаги илк плей-офф босқичи йўлланмасини тақдим этиши мумкин. Сурияликларни шу тарзда хурсанд қилмоқчимиз. 

Барча ўйинчи ва мураббийлар штаби учрашув қанчалик муҳим эканини англаб турибди. Сизда босим каттами, демак сиз ўз ватанингиз шарафини ҳимоя қилаяпсиз. Ўйинчиларни ротация қилиш мақсадида алмаштириш ҳақида менга кўп гапиришмоқда. Бироқ, бизга футболчилар бир мақсад йўлида гармония ҳосил қилиши жуда муҳим. Ғалаба қозонишнинг сири айнан шунда. Ўзбекистонга қарши биринчи ўйинда шу нарса бизга етишмади. 26 нафар футболчида битта мақсад бўлиши шарт. Тўпни эгаллаб туришга ҳаракат қиладиган иқтидорли ўйинчиларимиз етарли.

Ҳиндистон терма жамоасида ҳам биз каби мотивация бор. Уч очко улар учун ҳам ўта муҳим. Шундай экан, биз эртага хотиржам ва эътиборли бўлишимиз керак. Шундагина, уч очкони қўлга киритамиз. Эртага Сурия тарихий натижа қайд этиши мумкин ", -дейди Эктор Купер.

Маълумот учун, Сурия ва Ҳиндистон терма жамоалари ўртасидаги ўйин эртага, Тошкент вақти билан соат 16:30 да старт олади. Ушбу ўйин Ўзбекистон ва Австралия ўртасидаги қарама-қаршилик билан бир вақтда старт олади.



Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика