UZ

Сўнгги янгиликлар

16:15Чеферин: "УEФА ҳеч қачон атиги 12 та клуб учун мусобақа яратмайди"  0 15:51Кувайт билан охирги учрашувда Ўзбекистон таркибида кимлар бўлган?  1 15:22Ўзбекистон – Кувайт учрашувини кимлар шарҳлаб боради?  10 15:00Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Қозоғистон футбол федерацияси раҳбарлари учрашуви бўлиб ўтди  0 14:40"Андижон", "Нефтчи" ва "Пахтакор"га турли сабабларга кўра жарима солинди — Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  4 14:16"Барселона" рекорд даражада даромад кўрди  3 13:48"Қайрат" Чемпионлар Лигасидаги иккита мағлубиятдан кейин қанча ишлаб олди?  1 13:21Виктор Карпенко: "Боб Хоутон танаффусда ўзини жуда хотиржам ва ишончли тутганди, иккинчи бўлимда бизни тўхтатиб бўлмасди"  8 12:57Бир ўйин тарихи. Ўзбекистон - Кувайт 3:2. Терма жамоамиз тарихидаги энг чиройли камбэк қандай юз берган?  4 12:39МЮ мухлислари бағрига шамол тегиши мумкин  5 12:14"Бока Хуниорс"нинг афсонавий мураббийи оламдан ўтди  0 11:55Марсело Бьелса: "Ўзбекистон ЖЧда иштирок этишининг ўзи катта натижа деб биламан. Ушбу йиғинда ҳар бир футболчининг имкониятларини кўриб олишимиз керак" (матбуот анжумани)  1 11:27Марсело Бьелса: "Ўзбекистон — мундиалга борадиган жамоа"  1 10:46МЮ раҳбари Аморимга 3 йил вақт берган  7 10:15"Нефтчи" собиқ мураббийи билан ҳисоб-китоб қилди  0

Купер МТЖга чақирмаган футболчиларнинг "жаҳли" чиқди Янгиликлар

Купер МТЖга чақирмаган футболчиларнинг "жаҳли" чиқди

Теглар :  ЎзбекистонМТЖ
Ўзбекистон терма жамоасининг октябрь ойидаги йиғинига жалб этилган Суперлига футболчиларининг ўтган турда қандай ўйнашгани ҳақида маълумот берамиз.

Эътиборлиси, терма жамоанинг йиғинига чақирилган Суперлигада фаолият кўрсатаётган футболчилар ичида фақатгина ярим ҳимоячи Азизбек Ҳайдаров мазкур турда гол уришни уддасидан чиқди. Ҳужумчилардан эса ҳеч ким ўз номини таблога ёздириб қўя олмади.

Қизиқ жиҳати, терма жамоага номзод ҳисобланган, аммо мазкур йиғинда Купер эътиборидан четда қолган ҳужумчилар дубль қайд этишди. Ҳимоячилар эса голли узатмаларни амалга оширишди ва гол ҳам уришни уддасидан чиқишди.


Қуйида уларнинг Суперлиганинг 25-турида қандай ўйнагани ҳақидаги статистикани тақдим этамиз:


Терма жамоадан чақирув олган футболчилар:

Дарвозабонлар:
Игнатий Нестеров (“Локомотив”) ўйнади, жамоаси ютди (-1)
Элдор Суюнов (“Пахтакор”) ўйнади, қуруқ серия 
Ботирали Эргашев (“Навбаҳор”) ўйнади, жамоаси ютқазди (-2)
Ўткир Юсупов (“Қўқон-1912”) ўйнади, жамоаси ютқазди (-2)

Ҳимоячилар:
Егор Кримец (“Пахтакор”) ўйнади, жамоаси ютди, қуруқ серия
Анзур Исмоилов (“Локомотив”) ўйнади, жамоаси ютди
Шерзод Аъзамов (“Пахтакор”) ўйнади, жамоаси ютди, қуруқ серия
Достон Турсунов (“Нефтчи”) ўйнади, жамоаси ютқазди
Олег Зотеев (“Локомотив”) ўйнади, жамоаси ютди
Владимир Козак ("Пахтакор") захирадан тушди, жамоаси ютди
Акмал Шораҳмедов (“Пахтакор”) ўйнамади
Даврон Ҳошимов (“Навбаҳор”) ўйнади, жамоаси ютқазди

Ярим ҳимоячилар:
Одил Ҳамробеков (“Насаф”) ўйнади, жамоаси ютди
Азиз Ҳайдаров (“Бунёдкор”) ўйнади, жамоаси ютди ва гол урди
Жалолиддин Машарипов (“Пахтакор”) ўйнади, жамоаси ютди ва голли узатмани амалга оширди
Жавоҳир Сидиқов (“Қўқон-1912”) ўйнади, жамоаси ютқазди
Икром Алибоев (“Локомотив”) ўйнади, жамоаси ютди


Ҳужумчилар:
Иван Нагаев (“Қизилқум”) ўйнамади
Марат Бикмаев (“Локомотив”) ўйнади, жамоаси ютди
Ҳусниддин Ғофуров (“Локомотив”) захирадан тушди, жамоаси ютди


Суперлигада ёрқин футбол ўйнаётган, аммо МТЖнинг октябрь ойидаги йиғинидан чақирув олмаган футболчилар:

Ҳимоячилар:
Шуҳрат Муҳаммадиев ("Локомотив") ўйнади, жамоаси ютди ва иккита голли узатмани амалга оширди
Фарруҳ Сайфиев ("Пахтакор") ўйнади, жамоаси ютди, қуруқ серия ва гол урди
Азамат Исроилов (АГМК) ўйнади, жамоаси ютди ва гол урди

Ярим ҳимоячилар:
Шароф Муҳитдинов ("Насаф") ўйнади, жамоаси ютди ва голли узатмани амалга оширди
Санжар Шоаҳмедов ("Локомотив") ўйнади, жамоаси ютди ва гол урди
Жасур Ҳасанов (АГМК) ўйнади, жамоаси ютди ва голли узатма амалга оширди

Ҳужумчи:
Темурхўжа Абдухолиқов ("Локомотив") ўйнади, жамоаси ютди ва иккита гол урди
Игорь Сергеев ("Пахтакор") ўйнади, жамоаси ютди ва иккита гол урди
Бобир Абдихолиқов ("Насаф") ўйнади, жамоаси ютди ва иккита гол урди

Рейтинг: -52   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика