UZ

Сўнгги янгиликлар

17:27Суперлига. "Машъал" - "Шўртан". Таркиблар маълум  0 17:22Вадим Абрамов: "Андижон" Азмиддинов қизил карточка олгани учун биз билан ҳозир ўйнашга рози бўлмади"  3 16:52ЖЧ-2026 фаворитлари айтилди. Ўзбекистон қайси ўринда?  5 16:24Франция терма жамоаси собиқ дарвозабони фаолиятини якунлади  0 15:556 минг сиғимли стадион "Барса" – "Валенсия" учрашувини қабул қилади. Ла Лига рози  2 15:28"Реал" собиқ футболчиси Гонконгга кўчиб ўтди  0 14:54АПЛ топ-клублари "Барселона" вундеркиндини сотиб олмоқчи  4 14:27Чемпионлар Лигаси 2026/27 йилги мавсум финали Мадридда ўтказилиши мумкин  4 14:05Суперлига. "Насаф" — "Бухоро" 5:0  1 13:57Тимур Кападзе: "Атрофдаги воқеалардан жуда чарчадим"  101 13:34Ямаль: "Олтин тўп"ларим кўп бўлишини орзу қиламан"  6 13:06Аёллар ОЧЛ гуруҳ босқичига қуръа ташланди: "Севинч" Эрон, Хитой ва Ҳиндистон жамоалари билан ўйнайди  4 12:49ЖЧ-2022 ярим финалчиси Ўзбекистон билан ўртоқлик ўйини ўтказмоқчи  12 12:20"Насаф" "Бухоро" дарвозасига 5 та тўп йўллаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  1 11:55Аргентина ва Албания ирқчилик туфайли 6 хонали сондан иборат жаримага тортилди  4

Ўзбекистон терма жамоаси тайёргарлиги учун Суперлига 12-тури саналари ўзгаради Янгиликлар

Ўзбекистон терма жамоаси тайёргарлиги учун Суперлига 12-тури саналари ўзгаради

2-10-июн саналари ФИФА кунлари сифатида белгиланган бўлиб, унинг доирасида Ўзбекистон миллий терма жамоаси 5-июн куни Абу Дабида БАА ҳамда 10-июн куни Тошкентда Қатар термаларига қарши майдонга тушади.

БАА билан учрашув мамлакат футболи тарихига кириши мумкин. Мазкур учрашувдаги дуранг натижа ҳам жамоамизни мундиал сари етаклайди. Шундан келиб чиқиб, бош мураббий Темур Кападзе Абу Дабидаги беллашувга жиддий тайёргарлик кўришни режалаштирган. Жумладан, терма жамоамиз сафарга одатдагидан эртароқ йўл олиб, тайёргарликни Амирликларда давом эттиришни мақсад қилган. 


Маълумки, май ойининг сўнгги 10 кунлигида легионер футболчилар ҳам терма лагерига эртароқ етиб келиши мумкин. Бу ўз навбатида Кападзега жамоани эртароқ йиғиш имкониятини тақдим этади. Шундан келиб чиқиб, Ассоциация ва Лига ўзаро келишган ҳолда Суперлиганинг 12-тур беллашувларини ҳам ФИФА кунидан кейинга кўчиришга қарор қилди. Бу ўз навбатида Суперлигада иштирок этаётган футболчилар терма ихтиёрига эртароқ етиб боришини таъминлайди. 


Ўзгарган тақвим режа билан мана шу ҳавола (биринчи ярим йиллик, иккинчи ярим йиллик) орқали танишиб олишингиз мумкин. Бунда Суперлига ўйинларининг дам олиш кунларига тўғри келиши ва кубок учрашувлари ҳафта ўртасида бўлиб ўтиши принципи сақлаб қолинган бўлиб, мамлакат кубогининг ¼ финал босқичи август ойига кўчирилган. 



Ишонамизки, мамлакатимиз бош жамоаси июн ойида барча ўзбекистонликлар учун мундиал чиптасини совға қилади.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика